Команнинг “Бавария”га неча ўйинда ёрдам бера олмаслиги маълум бўлди
13 dec 2019 09:11
News
Команнинг “Бавария”га неча ўйинда ёрдам бера олмаслиги маълум бўлди
Кингсли Мюнхен клуби сафида “Тоттенхэм”га қарши баҳсда жароҳат олганди.
Клуб шифокори Ганс-Вильгелм Мюллер-Вольфарт хабарига кўра, Коман яқин учта ўйинда “Бавария”га ёрдам бера олмайди. Кингсли чап тиззасидан унчалик жиддий бўлмаган жароҳат олган. Маълум бўлишича, футболчи чап тиззаси, оёқости пайларини жароҳатлаб олган.
“Аввалига қўрқиб кетдик. Аммо Кингслининг омади бор экан. Текширувлар унинг атиги 3 та ўйинни ўтказиб юборишини кўрсатди. Кейин у сафга қайтади”, — деган шифокор.
Link :
Source : “Бавария” расмий сайти
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments