Коман "Бавария"дан кетишга қарор қилди — ҳаммасига Сане айбдор News

Коман "Бавария"дан кетишга қарор қилди — ҳаммасига Сане айбдор

Футболчи клубдаги ҳолатидан норози.

"Бавария" вингери Кингсли Коман ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этмоқчи.

Футболчи маоши камлигидан норози. Клуб раҳбарлари унинг маошини 1 миллионга ошириб, йилига 12 миллионгача беришга тайёр.

Францияликнинг кўпроқ пул олишга арзишига ишончи комил. Унга Сане ва ўз маоши ўртасидаги фарқ ёқмаяпти.

Шунингдек, вингер "Бавария"да унга 10-рақамни бермаётганликларидан норози. Бу рақам Филиппе Коутиньо кетгач, Лерой Санега берилган. Франциялик эса бундан ғазабланмоқда.

Коман ўтган мавсумда Германия Бундеслигасининг 29 ўйинида 5 та гол урди ва 10 та голли пас узатди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика