Latest news

07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  0 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   0 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  29 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8

Коло Туре икки ой ўтиб "Уиган"дан истеъфога чиқарилди News

Коло Туре икки ой ўтиб "Уиган"дан истеъфога чиқарилди

"Уиган" жамоа бош мураббийи Коло Турени икки ой ўтганидан кейин ишдан бўшатди.

Туре жамоа устози сифатида 9 та ўйин ўтказди ва уларнинг бирортасида ғалаба қозона олмади. "Арсенал" ва "Манчестер Сити"нинг собиқ ҳимоячиси ўтган йилнинг 29 ноябрь куни ишни қабул қилиб олгач, уч ярим йиллик шартнома имзолади. Шундан сўнг "Уиган" лиганинг 7 та ўйинида атиги 2 очко тўплади. Жамоа Англия Кубогида "Лутон"га мағлуб бўлди. Ўтган ҳафта сўнгида лига доирасида худди шу рақибга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганидан кейин Чемпионшипнинг энг қуйи поғонасида қолди. Хавфсиз ҳудудга чиқиб олиш учун эса 4 очко керак.

Коло Туре ўзи туғилган Кот д’Ивуар, шунингдек, "Лестер" ва "Селтик"да мураббийлик қилганидан кейин бу илк бош мураббий сифатидаги ўрни бўлди. Унинг "Уиган"даги ёрдамчилари ҳам "ДВ Стэдиум"ни тарк этди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика