Latest news

Коке: "Биз яхшироқ ўйнадик, аммо "Реал" ҳар қандай вазиятда гол уриши мумкин" News

Коке: "Биз яхшироқ ўйнадик, аммо "Реал" ҳар қандай вазиятда гол уриши мумкин"

"Атлетико" ярим ҳимоячиси ва сардори Коке Ла Лига 26-тур доирасидаги "Реал"га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Атлетико" тўпурари Луис Суарес 15-дақиқада ҳисобни очди. Аммо, 88-дақиқада Карим Бензема "Реал"ни мағлубиятдан қутқариб қолувчи голга муаллифлик қилди.

"Биз яхшироқ эдик. Аммо "Реал" ҳар қандай вазиятда гол уриши мумкин. Биз голлар ура оладиган ўйинчилари етарли бўлган яхши жамоа билан ўйнадик. Бу сафар "Реал" ўзининг ўйиндаги ягона имкониятидан фойдаланиб кетди ва ҳисобни тенглаштирди", - дейди Коке.

"Атлетико" "Реал"дан битта кам ўйин ўтказган ва 59 очкога эга, "қироллик клуби" эса 54 очко билан учинчи ўринда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика