Latest news

22:45Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  64 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   29 21:11Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" – "Галатасарай". Шомуродов асосийда, Файзуллаев қайдномада йўқ  12 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  4 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  3 20:43Бундеслига. ​"Бавария" – "Боруссия Д". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  2 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  2 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  50

Кожо Жоэль: "2019 йил "Навбаҳор"дан таклиф бўлган, ҳозир "Динамо"да эканлигимдан бахтлиман" News

Кожо Жоэль: "2019 йил "Навбаҳор"дан таклиф бўлган, ҳозир "Динамо"да эканлигимдан бахтлиман"

Жорий йилда Суперлигага қайтишни мақсад қилган "Динамо" жамоаси Про лигада мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда.

Вадим Абрамов шогирдлари ўтган турда "Хоразм" меҳмони бўлишди. Афтидан учрашув дурангга қараб кетаётган бир паллада аллақачон кўпчиликнинг эътиборига тушиб бўлган Кожо Жоэль катта саҳнага чиқиб келди. Сўнгги дақиқада у жарима зарбасини голга айлантирди. Про лигада бу мавсум 6 голини урган ганалик форвард тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга чиқиб олди. "Хоразм" билан учрашувдан сўнг Кожонинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Дастлаб "Хоразм" билан ўйин таассуротларингиз?

- Муҳими ғалабага эришдик. Жарима зарбаси менинг қуролларимдан бири. Лекин жамоадошларим зарбани амалга оширишни истаса, уларга қаршилик кўрсатмайман. Сабаби машғулотларда уларнинг ижрочилик маҳоратини кўрганман. Бироқ ўйин вақтида бу иш бермади. Шу сабабдан тўпни ўзим тепишга қарор қилдим. 

- Ўша вазиятда голга айланишига ишондингизми?

- Жамоадагилар менга ишонишлари ёки аксинча ишонмасликлари мумкин. Аммо мен доим ўзимга ишонаман. 

- Сиз Қирғизистон чемпионатида тупўрар бўлган эдингиз(26та гол). Ҳозирги вақтда ҳисобингизда 6та гол бор. Про лига жамоаларининг кучини кўрдингиз. Тупўрар бўлишингиз учун нечта гол уришингиз етарли бўлади?

- Қирғизистонда энг яхши тўпурар бўлиш мен бажара оладиган ягона қобилият эмас. Аслида бу худо томонидан берилган неъмат ҳисобланади. 

- Ўзбек клублари қўшни мамлакат чемпионатларини кузатиб боришади ва ўзини кўрсатган футболчиларга таклиф билан чиқишади. Сизга Ўзбекистондан аввал ҳам чорлов бўлганми ёки "Динамо" бу борада биринчи бўлдими?

- 2019 йил "Навбаҳор"дан таклифлар бўлган. "Динамо"дан ҳам ўтган мавсумларда чорловлар келган. Лекин жамоам мени қўйиб юборишни истамаган эди. Ҳозир бу ерда эканлигимдан бахтлиман.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика