Latest news

18:11ЖЧ-2026 саралаши. Хитой - Япония (Онлайн натижа)  2 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  1 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  8 16:51КХДР — Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)  266 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  1 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   22 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  8 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1

Коди Гакпо: трансфер бозорининг янги юлдузи News

Коди Гакпо: трансфер бозорининг янги юлдузи

Жаҳон чемпионати нафақат соврин ютиш, балки ўзини кўрсатиш учун ҳам имконият.

Иккинчиси асосан жиддий клубларга ўтишни хоҳлайдиган ёш ўйинчиларга тегишли. Улардан бири – Коди Гакпо.

ПСВ вингери шундоқ ҳам топ-клублар назорати остида эди, аммо ЖЧ-2022дан сўнг унга бўлган қизиқиш янада кўпайди. 23 ёшли нидерландиялик январдаёқ трансфер ойнаси юлдузи бўлиши мумкин.

Гакпо ПСВ тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2007 йилдан бери унинг тизимида. Коди клубнинг барча ёшлар жамоаларида ўйнаб чиққан. У 2018 йилнинг 25 февралида ПСВнинг асосий жамоасида дебют қилди. Гакпо ўшандан бери тобора ўз клубининг муҳим ўйинчисига айланиб келди.



"Қизил-оқлар"нинг ўша пайтдаги устози Марк ван Боммель аста-секин йигитгани асосий таркибга тортганди. Нидерландиялик 2018/19 йилги мавсум Эредивизияда 16та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 5та ассист қайд этди. Бу футболчининг миллий чемпионатда ҳам, халқаро аренада ҳам ўсиши бошланиши бўлди.

Гакпо 2019/20 йилги мавсум кўпроқ ўйин амалиёти олди ва мунтазам равишда биринчи жамоада ўйнади. Мавсум Коди учун омадли чиқди: у Нидерландия чемпионатида 25та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 7та ассист қайд этди. Унинг ўйин амалиёти 2020/21 йилги мавсумга келиб янада ошди, аммо ассистлар сони қисқарди.

Нидерландиялик учун 2021/22 йилги мавсум ёрқин бўлди. Гакпо ўша мавсум барча мусобақаларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол уришга эришди. Бутун мавсумдаги муваффақиятли иштироки сабаб уни Нидерландиянинг энг яхши футболчиси деб тан олишди.



Коди миллий жамоада 2021 йилнинг 21 июнида дебют қилди. Ўйинчига биринчи бўлиб Франк де Бур имконият тақдим этди. Футболчи бунга қадар Нидерландиянинг U18, U19, U20 ва U21 ёшлар термаларида ўйнаган. Гакпо Евро-2020га чақирилди ва вингер Европа чемпионатида Шимолий Македонияга қарши ўйинда дебют қилди.

ЖЧга эса Нидерландия терма жамоасининг энг умидли ўйинчиларидан бири сифатида йўл олди. Коди Луи ван Галнинг ишончини оқлади ва ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг ҳар бир ўйинида гол урди.

Гакпо кўпроқ чап вингер позициясида ўйнайди ва имконият бўлганда марказга кўчади. Коди яхши дриблингга эга. Унинг техник имкониятлари ҳимоячилар кўрсатаётган босимдан чиқишга имкон беради. Унинг бир ўзи ҳам ҳужумни яхши ривожлантиради ва уларни якунлайди.

Нидерландиялик шунингдек сифатли узун пасга эга. Унинг кўплаб ассистлари ўйиндан ёки бурчак тўпидан кейинги узатмалардир. Футболчида қанотдан дарвоза томон ёриб кириш учун етарлича тезлик бор. Уни бу борада Винисиус билан таққослашмоқда.



Гакпо ҳақида ЖЧ-2022 давомида янада кўпроқ гапира бошланди. Коди ўзини ҳам клуб, ҳам халқаро даражада яхши кўрсатди. Нидерландиялик иштирокида январдаёқ катта трансфер бўлиши мумкин. Даъвогарлар эса етарлича.

Миш-мишларга кўра, футболчига "Реал", "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" қизиқмоқда. Айниқса ушбу битим ҳужумини кучайтириши керак бўлган сўнгги икки клуб учун актуал бўлиши мумкин.

МЮ олдин ҳам Гакпо учун даъвогар эди. Биринчидан, жамоани унинг ватандоши бошқармоқда. Иккинчидан, манчестерликларга Криштиану Роналду кетганидан сўнг янги ҳужумчи ёки вингер керак.

Ўтган ёзда "Юнайтед" томонидан ўйинчи билан шартнома имзолашга ҳаракат бўлганди, аммо бу ҳеч нарса билан якунланмади. МЮ келаси йилнинг бошида яна уриниб кўриши мумкин. Нидерландиялик агар манкунианлардан таклиф келиб тушса, уни кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди. Бошқа клублар ҳам нимадир таклиф қилишса керак.



ПСВ ўз тарбияланувчиси сотишга тайёр, аммо уни олиш осон бўлмайди. "Қизил-оқлар" директори Марсель Брандс Гакпонинг сотуви клуб тарихидаги рекорд бщлиши кераклигини айтди. ПСВ Кодини январда қўйиб юборишга тайёр, аммо яхши таклиф тушган тақдирдагина.

Нидерландияликларнинг ўзлари кимдир қишда катта пуллар тўлашни хоҳлаётганига ишончлари комил эмас. Миш-мишларга кўра, клуб футболчи учун 60 млн евро талаб қилмоқда. Бу ҳозирги шароитларда ўта катта пул эмас. Қишда ўйинчилар учун бундан ҳам кўп пул тўланган пайтлар бўлган.

Ҳеч ким Гакпонинг топ-клубга ўтишига шубҳа қилмаяпти – бу фақатгина вақт масаласи. Гап нидерландияликнинг қачон клубдан кетишида. Даъвогарлар бор, аммо уларнинг имкониятлари қандай? Масалан, МЮда ҳозирча трансфер сиёсати ва эҳтимолий сотувларни ҳисобга олса, ҳеч нарса тушунарли эмас.



Нидерландиялик ҳам ўсиши учун тўғри танлов қилиши муҳим. Гакпо қаерга йўл олмасин, бу катта ва қиммат трансфер бўлади, аммо ҳозирча энг яхшиси – хотиржамликни сақлаш.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика