Latest news

08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  0 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  10 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  1 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  8 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  149 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1

Клубларимиз легионерларга жарима тўлашда давом этади. Навбат "Нурафшон"га! News

Клубларимиз легионерларга жарима тўлашда давом этади. Навбат "Нурафшон"га!

"Навбаҳор"нинг Канчелськис билан муаммоси ҳал бўлмай туриб, "Насаф"нинг Абделайе Диаките билан можароси пайдо бўлди.

"Аждарлар" Ўзбекистонга умуман келмаган франциялик футболчига тахминан 100 минг доллар тўлашга мажбурлиги тўғрисида хабар берган эдик. Бунга клуб расмийларининг қўпол хатоси сабаб бўлган. "Насаф" мазкур ишни ёпишга улгурмасидан, "Нурафшон" эътиборга тушишни бошлади...

Championat.asia'га маълум бўлишича, яқинда Бухоро вилоятининг бош жамоасига ФИФАдан бир қулоч хат келиб тушган. Унда жамоанинг собиқ дарвозабони Рахат Жапаровнинг ҳисоб рақамига тахминан 100 млн сўм миқдоридаги маблағ ўтказиб берилиши кўрсатилган. 

Хабарингиз бор, "Бухоро" (ҳозирги "Нурафшон") 23 январь куни Рахат Жапаровнинг трансферини эълон қилганди. Клубга Усмон Тошев келгач, тажрибали Сардор Қобулжонов билан рақобатда ютқазаётган туркманистонлик киперни қўйиб юборишга қарор қилди. Ва Жапаров август ойида Душанбенинг ЦСКА клуби таркибига бориб қўшилгани ойдинлашди.

Гап шундаки, клуб футболчи билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришиб, унинг олдидаги қарздорлик тўлиқ ёпиладиган муддатни аниқ қилиб кўрсатган. Агар "Нурафшон" бу бандни бузадиган бўлса, Рахатнинг мавсум охирига қадар белгиланган маошини тўлашга рози бўлган. Аммо бухороликлар раҳбарияти Жапаровнинг ойлик маошидан қолиб кетган қарзларни кўрсатилган бир неча кун кечикиб тўлаб беришган. 

Юзага келган қулай имкониятан фойдаланган Жапаров ва унинг юристлари ФИФАга мурожаат йўллаган. Улар йил охиригача белгиланган суммани ундириб беришни талаб қилишмоқда. ФИФА аллақачон ишни дарвозабоннинг фойдасига ҳал қилди. Аммо "Нурафшон" бу қарорга нисбатан апелляция бериши кутилмоқда.

Маълумот учун, Рахат Жапаров 1996 йил 22 январь куни Туркманистоннинг Мари шаҳрида таваллуд топган. Бухороликлар таркибида ярим йил давомида фаолият юритган посбон фақат 3 бор майдонга тушган эди.

"Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди

Author :
Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика