Latest news

02:25Ла Лига. "Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди  4 01:46"Ланс" жаҳон чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1 01:29Жанубий Кореяда ўйин пайти майдонга сувидишлар улоқтирилди  0 00:42iShowSpeed: "Мбаппе "Реал"га ўтмайди, менга ишонинг"  6 00:25Россияда футбол тарихидаги энг тезкор голлардан бири урилди  1 00:08"Боруссия" Чемпионлар лигаси финали доирасида "Реал"га қарши ўйин олдидан судга мурожаат қилди  1 23:51Бразилиядаги сув тошқинлари сабабли миллий чемпионат тўхтатилди  0 23:34АҚШдаги футбол ўйинида майдонга енот чиқиб келди  3 23:17Голлари сони бўйича Роналду ва Мессидан кейинги ўринда бораётган осиёлик футболчи фаолиятини якунлашини маълум қилди  4 22:50Неймарнинг қачон майдонга қайтиши маълум  4 22:23Фаолиятини якунлаган Азар "Челси"га 6 млн евро фойда келтирди  7 22:06ОФК президенти эндиликда чексиз муддат давомида лавозимида қолиши мумкин  8 21:58Улуғбек Бакаев: "Ҳар доим ҳамма нарса биз хоҳлагандек бўлавермайди"  2 21:24Анвар Бердиев: "Ҳимоячиларимиз ўз вазифасига нисбатан лоқайдлик қилишди"  3 21:12"Ньюкасл" мухлислари МЮни тролл қилишди  4

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург" News

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"

Шунингдек, турнирда қатнашадиган Осиё футбол конфедериясининг яна бир жамоаси номи эълон қилинди.

2025 йил АҚШда ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги жамоалар номи маълум бўлди.

Европа клублари учун ажратилган 12 та квотанинг сўнггиси Австриянинг "Зальцбург" жамоасига насиб этди.

Аслида ушбу йўлланма жорий йилги Европа Чемпионлар лигаси ғолибига тақдим этилиши керак эди, бироқ мусобақа ярим финалига йўл олган тўрт гигантнинг барчаси жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқиб улгуришган. Шу боис, мазкур ўрин сўнгги тўрт йил ичида энг натижа кўрсатган ва ҳали мундиалда иштирок этмаган жамоага тақдим этилиши кўзда тутилганди. Мамлакатлар бўйича тақсимланган лимитлар сабаб Австрия клубидан юқорироқда турган баъзи клублар Америкага бора олмайди.

Шунингдек, Осиё футбол конфедериясидан Жанубий Кореянинг "Ульсан Хёндэ" клуби қитъа жамоалари орасида энг яхши коэффициентга эга бўлгани сабабли мусобақага йўл олади. Яна бир чипта эса Осиё Чемпионлар лигасининг жорий йилга ғолибига туҳфа этилади.

Rating: +6   

Comments

   
19 apr 14:52:19
Davronbek Abduvaliev
Осиёга фақат иккита ўринми. Осиёдан олдин хам икки жамоа қатнашарди, мезбон давлат жамоаси ва ОЧЛ ғолиби. Янги ташкил этилган ЖЧ да хам осиёдан иккита клубми, ёки яна ўринлар борми осиё клубларига.
   
19 apr 14:52:06
Davronbek Abduvaliev
Осиёга фақат иккита ўринми. Осиёдан олдин хам икки жамоа қатнашарди, мезбон давлат жамоаси ва ОЧЛ ғолиби. Янги ташкил этилган ЖЧ да хам осиёдан иккита клубми, ёки яна ўринлар борми осиё клубларига.
   
18 apr 21:21:01
Muhammadjon Jasur o‘g‘li
Uuuuuu bofladinku...
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика