Latest news

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  1 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  14 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  15 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  15 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург" News

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"

Шунингдек, турнирда қатнашадиган Осиё футбол конфедериясининг яна бир жамоаси номи эълон қилинди.

2025 йил АҚШда ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги жамоалар номи маълум бўлди.

Европа клублари учун ажратилган 12 та квотанинг сўнггиси Австриянинг "Зальцбург" жамоасига насиб этди.

Аслида ушбу йўлланма жорий йилги Европа Чемпионлар лигаси ғолибига тақдим этилиши керак эди, бироқ мусобақа ярим финалига йўл олган тўрт гигантнинг барчаси жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиқиб улгуришган. Шу боис, мазкур ўрин сўнгги тўрт йил ичида энг натижа кўрсатган ва ҳали мундиалда иштирок этмаган жамоага тақдим этилиши кўзда тутилганди. Мамлакатлар бўйича тақсимланган лимитлар сабаб Австрия клубидан юқорироқда турган баъзи клублар Америкага бора олмайди.

Шунингдек, Осиё футбол конфедериясидан Жанубий Кореянинг "Ульсан Хёндэ" клуби қитъа жамоалари орасида энг яхши коэффициентга эга бўлгани сабабли мусобақага йўл олади. Яна бир чипта эса Осиё Чемпионлар лигасининг жорий йилга ғолибига туҳфа этилади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика