Latest news

22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0 22:15"Андижон"га қарши ўйин, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги имконияти, бугунги ҳимоявий ўйин ҳақида - Камолиддин Тожиев иштирокидаги матбуот анжумани  3 21:47"Андижон"нинг халқаро майдондаги ўйинлари тақвими маълум қилинди  8 21:28Микель Артета: "Арсенал" катта соврин ютиши керак"  0 20:36"Бавария" "Челси" билан Нкункунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади. Вингер мюнхенликлар сафига ўтмоқчи  1 20:11"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида  7 20:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  41 19:43"Тоттенхэм" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси учун 55 млн евро таклиф қилди  0 19:20"Ливерпуль"га керагидан ортиқ баҳо бериб юборишмаяптими? Слот жамоаси Англия чемпионлигини ҳимоя қилиши қийин бўлади  7 18:41Жаҳон футболи афсоналари келадиган футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар бепул берилади  1 18:20ФИФА кунларида Ўзбекистон терма жамоаси қайси терма билан ўйнаши мумкин? Алишер Никимбаев версияси  8 18:03Суперлига. "Пахтакор" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  9 17:44Футзал бўйича Олий лига баҳсларига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  0 17:23Игорь Шквирин билан Суперлига таҳлили — "Бунёдкор” замонавий, “Насаф” барқарор ўйин кўрсатмоқда. Чемпионатда яққол фаворит йўқ  8 17:05Ўзбекистон ва Россия афсоналари учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1

Клубда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги мавсум олдидан амалга оширилган трансферлар ва Анталия йиғини ҳақида - Яйпаннинг "Турон" клуби (Бекзод Толибов блоги) News

Клубда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги мавсум олдидан амалга оширилган трансферлар ва Анталия йиғини ҳақида - Яйпаннинг "Турон" клуби (Бекзод Толибов блоги)

Яйпаннинг "Турон" клуби янги мавсумдан яна Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этади.

Кетма-кет икки мавсумдан буён ўтиш ўйинида Про-лига вакили Суперлига клубини мағлуб этишнинг уддасидан чиқмоқда. Аввалроқ, Кападзе бошчилигидаги "Олимпик" Тошкентда "Машъал"ни мағлуб этиб Суперлигага йўл олган бўлса, 2022-йилги мавсум якунида "Турон" ҳам юқори лигага чиқиш учун ягона имкониятдан унумли фойдаланди.

"Турон" янги ташкил этилганида кўргандим, ўшанда жамоа 2-лига мусобақаларида иштирок этарди. Шундай бўлса ҳам стадион ўшанда "Турон" иштирокидаги ўйинларни томоша қилиш учун келган мухлислар билан тўлган суратлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган. Клуб билан яқинроқ таниш бўлган кишилар яхши билишади, Яйпандаги стадион аввалдан "Ўзбекистон" номи билан аталмаган. Худудда футболни яхши кўрадиган таъсисчилар кўмаги остида ўз олдига юқори мақсадларни қўйган футбол клуби пайдо бўлгач, Ўзбекистон тумани ҳокимининг махсус қарори билан айни шу ном берилган.


"Турон" билан дастлабки танишувимдаёқ таъсисчилар учрашганман. Ўшанда клуб раҳбарияти босқичма-босқич профессионал клуб ташкил этишни мақсад қилгандилар. Таъсисчилар билан суҳбатда алоҳида бир жиҳат эътиборимни тортди , "Турон" академиясида таҳсил оладиган ёш футболчилар нафақат жисмоний томондан, балки дунёвий билимларни ҳам пухта ўзлаштиришлари учун шароит яратилиши айтиб ўтилганди. Айтайлик, клуб академиясида хорижий тилларни ҳам ўзлаштириш мумкин, умумтаълим мактабларидаги каби бошқа фанларни ҳам. Ўшанда буларнинг барчасига ишониш қийин эди, лекин клубда бугунга қадар амалга оширилган ва ошириб келинаётган ишлар юқоридагиларга исбот тариқасида яққол намоён бўлмоқда. Масалан, ўтган мавсумда "Турон" клуби учун замонавий қароргоҳ фойдаланишга топширилганидан хабарингиз бор. Бундан ташқари, айнан клуб таъсисчилари томонидан янги онлайн платформа яратилди, жараёнда ўзим ҳам бевосита иштирок этдим. Онлайн платформада барча фанлар бўйича етакчи профессор-ўқитувчилар маърузалари бор, бундан клуб академияси тарбияланувчилари бемалол фойдаланишлари мумкин бўлади. Шунингдек, ортда қолган йиллар давомида "Ўзбекистон" стадиони қайта реконструкция қилинди, замонавий ёритгичлар ўрнатилди, буларнинг барчасига биз каби бирдек гувоҳ бўлиб бораяпсиз албатта. Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ўтган мавсум Яйпан ҳақиқий футбол марказига айланди. Дастлаб Ўзбекистон Суперкубоги финал учрашуви айнан "Ўзбекистон" стадионида ўтказилди ва ўйингоҳ деярли бутун мавсум давомида "Нефтчи", "Қўқон-1912" ва "Турон" клублари учун мезбонлик мақомини ўтаб берди. Албатта, бу борада яйпанликларга ҳавас қилсак арзийди.

"Турон" Coca-Cola Суперлиганинг янги мавсуми олдидан қуйидаги трансферларни амалга оширди:


Азим Аҳмедов, Қувондиқ Рўзиев, Шоҳназар Норбеков, Раҳимжон Давронов, Ислом Рашидхонов, Достон Тўхтабоев ва легионер футболчилар Душан Стоилкович, Анри Чичинадзе. Шунингдек, ўтган мавсумни ижара асосида "Қўқон1912" сафида ўтказган Билолхон Тошмирзаев жамоага қайтди.


Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги жамоа мавсумолди тайёргарлик доирасида 27-январдан 10-февралга қадар Туркиянинг Анталия шаҳрида хориж йиғинини ўтказди. Мазкур йиғин мобайнида жами 3 та хориж клублари билан ўртоқлик учрашувлари ташкил этди:


1-февраль, чоршанба.

"Турон" (Ўзбекистон) - "Единство УБ" (Сербия) 1:0


5-февраль, якшанба.

"Турон" (Ўзбекистон) - "Черноморец Одесса" (Украина) 2:4


8-февраль, чоршанба.

"Турон" (Ўзбекистон) - "Актобе" (Қозоғистон) 3:1


Хориж йиғинини якунлаб, бугун эрта тонгдан юртимизга етиб келган жамоа мавсумолди тайёргарликнинг навбатдаги қисмини Тошкент шаҳрида давом эттиради.


Бекзод Толибов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика