Latest news

20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  0 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  26 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  16 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  3 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  27

Клозе: "Мен биладиган футбол энди йўқ, ҳозиргилар бошқа нарсалар ҳақида ўйлашади" News

Клозе: "Мен биладиган футбол энди йўқ, ҳозиргилар бошқа нарсалар ҳақида ўйлашади"

Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Мирослав Клозе замонавий футбол ҳақида гапирди.

"Бугун ёш футболчилар бошқа нарсалар ҳақида ўйлашади. Мен болалигимда фақат машғулотлар ўтказиб, ўзим севадиган спортда натижа қилиш ҳақида ўйлардим. 

"Лацио"да ва миллий терма жамоада жароҳатлардан қочиш учун ҳар бир машғулотдан сўнг муз тўла ваннага тушардим. Аммо ёш футболчилар буни исташмасди. 

Мен машғулотлардан сўнг тўпларни қопга йиға бошласам, улар олдимга келиб: "Бундай қилишни сизга ким айтди?" дейишарди. Мен эса уларга қарата: "Сен 20 ёшдасан. 60 ёшлик ишчига ёрдам бера олмайсанми?" дердим. 

Бутсаларнинг пайпоқларга мос келиши уларни ўйлантирмайди. Мана нима учун мен "стоп" дедим. Мен билган футбол энди йўқ. Бугунги ёш футболчилар илк навбатда автомобиллар, ҳомийлар билан шартномалар ва янги бутсалар ҳақида ўйлашади. Шулардан кейингина футбол ҳақида ўйлашади. Улар учун имидж - энг асосийси. Мен учун эса ҳақиқий футбол энг муҳими эди", - деди Мирослав Клозе.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика