Клопп: "Моуринью - дунёнинг энг муваффақиятли мураббийи" News

Клопп: "Моуринью - дунёнинг энг муваффақиятли мураббийи"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Юнайтед"га қарши бўладиган АПЛнинг 17-тур учрашуви олдидан рақиб ҳақида фикр билдирди.

"Жозе ўзи тўғри деб билган ишни қилади ва бу нарса уни дунёнинг энг муваффақиятли мураббийига айлантирди.

"Манчестер Юнайтед"да сифатлар кўп: Улар тезкор, яхши техникага эга, жисмонан кучли. Уларда деярли ҳамма нарса бор. МЮ сафида жаҳоннинг энг кучли дарвозабонларидан бири Давид де Хеа ўйнайди. Ҳужумчилар танлови ҳам катта: Маркус Рашфорд, Ромелу Лукаку, Жесси Лингард ва Антони Марсьяль.

"Манчестер Юнайтед" ҳайратланарли сифатларга эга, шу сабабли уларга йиққан очкоси бўйича баҳо бермаслигимиз керак. Биз сифатга эътибор берамиз ва шу бўйича баҳсга тайёрларлик кўрамиз" - дейди Клопп.

"Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 16 декабрь куни "Энфилд" стадионида бўлиб ўтади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика