Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Клопп: "Манчестер Сити"ни бир киши кўп бўлиб ҳам юта олмасдик" News

Клопп: "Манчестер Сити"ни бир киши кўп бўлиб ҳам юта олмасдик"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Сити" футболчиси Родрининг майдондан четлатилиши керак бўлган вазиятни ўйиндаги асосий ҳолат эмас деб атади.

Учрашувнинг 33-дақиқасида футболчи огоҳлантирилганди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, у Коди Гакпога ишлатилган фоли учун иккинчи сариқ карточкасини олиши ҳам мумкин бўлганди.

"Ушбу вазиятни етарли даражада кўра олмадим. У иккинчи сариқ карточкасини олиши мумкинмиди? Ҳа. Аммо бугунги "Сити"ни биз бир киши кўп бўлиб ҳам юта олмасдик", - деди Клопп.

Шунингдек, мутахассис учрашувдан кейин йигитларига эътирозлар йўқлигини айтди.

"Эртага ўйинни тахлил қиламиз. Йигитларга ҳеч қандай гапим йўқлигини айтдим. Барча ўз айбини тушуниб олиши керак. Бугун эса ҳеч қандай гапнинг ўзи йўқ.

Бугун ёмон, эртага зўр ўйин кўрсатишимиз мумкин. Бизга барқарорлик керак. Агарда ўйин яхши чиқса, ўзингни зўр ҳис қиласан. Ўйин яхши бўлмаса, АПЛда ўзингни  100 фоиз ишончли ҳис қила олмайсан. Ҳозир бизда шундай бўлмоқда", - деди "Ливерпуль" устози.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика