Latest news

10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  1 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  5 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  13 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  15 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  10 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5

Клопп: “Кеча Гвардиолага қўнғироқ қилдим, бугун эса Гюндоганга хат ёздим” News

Клопп: “Кеча Гвардиолага қўнғироқ қилдим, бугун эса Гюндоганга хат ёздим”

“Ливерпуль” устози Юрген Клопп “Ман Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиолани АПЛ чемпионлиги билан қутлади.

“Кеча қўнғироқ қилдим ва Гвардиолани чемпионлик билан табрикладим, бугун эса Гюндоганга хат ёздим. Улар эришган ютуқларни таърифлаб бўлмайди. Агар молиявий ресурслар ва футбол ҳақидаги билимларни бирлаштира олсангиз, сизда бошқаларда йўқ нарсани яратиш учун зўр имконият пайдо бўлади. Уларда қойилмақом жамоа ва энг яхши мураббий бор. Уларга қарши ўйнаш доимо қизиқарли, бу жиддий чақирув.

“Сити” ва бошқа жамоалар ўртасидаги фарқ у қадар катта эмас деб ўйлайман. “Челси” – ажойиб жамоа ва катта муаммо. Улар кучли таркибга эга. Уларда ажойиб мураббий Томас Тухель бор.

Бу мавсум ростдан ҳам қийин кечди, ўз айбимиз туфайли муҳим очколарни йўқотдик. Бошқалардан умид қилишимизга тўғри келади, гарчи бу вазиятда бўлишни хоҳламасак ҳам”, дейди Клопп.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика