Клопп: “Ғалабадан роҳатланмоқчиман”
02 jun 2019 07:52
News
Клопп: “Ғалабадан роҳатланмоқчиман”
“Жамоамга осон эмасди – биз салкам уч ҳафта ўйин амалиётсиз қолиб кетгандик. Финалда энг муҳими натижа. Йигитлар ҳеч бир соҳада рақибга имкон беришмади. Айнан шу жиҳат финалда муҳим эди. Алиссон бир нечта ажойиб “сейв”ларни амалга оширди. Кўп гапирмоқчи эмасман, чунки биз ғалаба қозондик. Шунчаки бу ютуқдан роҳатланмоқчиман.
Эҳтирослар авжига чиққан кеча блди, аммо мен буни жуда босиқлик билан қабул қилдим. Мен учун кубокни қўлга киритиш у қадар муҳим эмасди. Менга йигитларнинг айнан шу соврин учун жон жаҳдлари билан курашаётганлари ёқди. Ливерпулга ана шундай юқори “нота”да бориш ва у ерда мухлислар билан байрам қилишимиз мен учун қизиқров. Ушбу лаҳзаларни интиқлик билан кутаяпман”, дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.
“Ливерпуль” 1 июнь оқшомида олтинчи ЕЧЛ ғолиблигига эришди. Финал баҳсида “қизиллар”га ғалаба келтирган голларга Муҳаммад Салоҳ ва Дивок Ориги муаллифлик қилишди.
Similar news
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Comments