Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  5 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  6

Клопп “Эвертон”га учралган мағлубиятга изоҳ берди News

Клопп “Эвертон”га учралган мағлубиятга изоҳ берди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг АПЛ 25-турида “Эвертон”га (0:2) учраган мағлубияти ҳақида гапирди.

“Бундан натижани қабул қилиш қийин. Биз жуда тез, умуман керак бўлмаган ҳолатда гол қабул қилиб олдик. Ўша вазиятда яхшироқ ҳимояланишимиз керак эди. Шундан кейин биз ҳисобни тенглаштириш учун анча меҳнат қилдик, кўплаб вазиятларни ярата олдик. Аммо уларни голга айлантиришда оқсадик. Биринчи бўлимда битта хато қилдик, рақиб ундан фойдаланди. Ижобий жиҳатларимиз ҳақида гапирмоқчи эмасма, чунки ютқаздик. Биз вазиятлардан самарали фойдаланишни оширишимиз керак, шунда ғалабага эриша оламиз.

Ютқаздик, камига Хендерсонни йўқотдик, аммо йигитлар вазиятни ҳис қилиб туришибди.

Пеналти бормиди? Агар ҳозир бу ҳақда гапирадиган бўлсам, бу ҳақда ОАВ да жар солинади. ВАзият ортда қолди, ҳакам қарор қабул қилиб бўлди. Агар VAR ҳакамни монитор олдига чорласа, вазият баҳсли бўлгани аниқ. Муҳими ҳакам ўз қарорига ишонч ҳосил қилиши учун кўп вақт талаб этилмади. Бунга бошқа изоҳ беролмайман.

Ҳакам вазиятни яққол кўрганига ишончим комил эмас. Унинг ўзидан сўраб аниқлик киритишинглар мумкин. Пеналти белгиланмаган тақдирда ҳам биз 0:1 ҳисобида ортда қолаётгандик...”, деди Клопп.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика