Клинсманн Жанубий Корея бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилиш арафасида турибди
13 feb 2024 23:40
News
Клинсманн Жанубий Корея бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилиш арафасида турибди
Жанубий Корея футбол ассоциацияси ижроия қўмитаси аъзоларининг йиғилиши Жанубий Корея миллий терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсманнинг иштирокисиз ўтказилди. Ассоциациянинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича баёноти, учрашувнинг асосий мавзуси Корея терма жамоасининг Осиё кубогидаги натижаларини кўриб чиқиш бўлди.
Корея ОАВларида эълон қилинган хабарларга кўра, бугунги йиғилишда Жанубий Корея футбол ассоциацияси ижроия қўмитаси аъзоларининг аксарияти 59 ёшли Юрген Клинсманнинг ишдан бўшатилиши жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш йўлидаги энг зарур вариант деган фикрга келишган. Айтилишича, Клинсманнинг Корея терма жамоаси бош мураббийлигидан четлатилиши Жанубий Корея футбол ассоциациясига беш миллион доллардан кўпроқ зарар келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ярим финалда турнирдаги иштирокини якунлади.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Comments