Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Ким чемпион бўлади: А Серия 37-тур якунлари News

Ким чемпион бўлади: А Серия 37-тур якунлари

Италия чемпионати 37-тур учрашувлари ортда қолди.

"Милан" "Аталанта"ни енгди

Ўйин аввалида Бергамо жамоаси бироз хавфлироқ ҳужумлар уюштирарди. Луис Муриэль узоқ масофадан зарба берди, лекин посбон ҳам яхши ўйнади. Тайм ўрталарига келибгина "россонери" босимни кучайтира олди, аммо Леао ва Салемакерснинг зарбаларига аниқлик етишмади. "Аталанта" эса илк дақиқалардаги ҳамладан кейин .

Иккинчи бўлим аввалида "Аталанта" яна олдинга ўтишга ҳаракат қилиб кўрди, аммо бу самара бермади. "Милан"нинг биринчи жиддий ҳужуми эса гол билан якунланди. Месьяс тўпни олдинга ташлади, уни эгаллаб олган Леао катта тезликда олдинга ўтиб, кипер билан яқинлашиб ўтирмай, зарба берди. Майдонга Дуван Сапата тушгач "Аталанта" ҳужумлари кескинроқ бўлди, аммо чинакамига голли вазиятгача иш бормасди. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида эса Тео мўъжизага сабабчи бўлди. "Милан"нинг чап қанот ҳимоячиси тўпни ўз жамоаси жарима майдончаси олдида эгаллаб, бир нечта рақибини ортда қолдириб, катта тезликда нариги жарима майдончасига етиб борди ҳамда Муссонинг ҳаракатига қарама-қарши йўналишда йўллади. Ўта чиройли гол ва у клуб тарихида қолиши турган гап. "Аталанта" сўнгги дақиқада фарқни қисқартириши мумкин эди, Сапата рақибини доғда қолдириб, зўр зарба берди, бироқ Меньян ташланиб, хавфни бартараф этди. Натижада "Милан" ғалаба қозонди ва етакчиликни сақлаб турибди.


"Интер" таслим бўлмаяпти

Ўйинни "Кальяри" фаолроқ бошлади. Льяоникис 3-дақиқадаёқ кучли зарба берди, аммо Ханданович ташланиб миланликларни қутқариб қолди. "Интер" секин-аста ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Жарима зарбасидан узатилган тўп устунга тегди, кейин эса Шкриньярга теккан тўп дарвоза тўрига бориб тушди, аммо такрорий лавҳадан кейин гол бекор қилинди. "Нерадзурри" ҳужум қилишда давом этди ва ниятига етди. Перишичнинг узатмасидан кейин Дармиан бир муддат ҳавода қолиб, тўпни тўрга йўллади. Кейинги уринишдаёқ Лаутаро фарқни ошириши керак эди, лекин Барелланинг пасидан кейин айёрона зарба берган бўлсада, Краньо панд бермади. Бир неча дақиқадан кейин Дармианнинг узатмасидан Лаутаро яна диққат марказида бўлди. Аввалига унинг зарбасидан кейин тўп устунга тегди, кейин эса қайтган тўпни у дарвозага аниқ йўллаганди, бироқ Краньо ақлбовар қилмас сейв ижро этиб, гол бўлишига имкон қолдирмади.

Танаффусдан кейин ҳам Мартинес фаоллиги билан ажралиб турди. Кўп ўтмай у Барелладан тўпни қабул қилди ва рақибини танаси ёрдамида зарарсизлантириб, зарба берди. Бир қарашда, ҳаммаси "нерадзурри"нинг ишончли ғалабасига қараб кетарди, бироқ Льяоникиснинг ўз режалари бор эди. Грециялик латераль жарима майдончаси ташқарисидан шундай зарба бердики, тўп майдонга бир сапчиб дарвоза тўридан жой олди. Симоне Индзаги бунга ўзгаришлар билан муносабат билдирди. Айнан улар "Интер"га босимни давом эттириш имконини берди. Дюмфриснинг узатмасидан кейин Перишич зарба берди, лекин уриниши бироз ноаниқ чиқди. Бироз ўтиб, Корреа қарши ҳужумни бошлаб берди ва тўпни яна ўша Лаутарога етказди, аргентиналик форвард эса тўпни Краньонинг устидан ташлаб қўйди.


"Ювентус" ва "Лацио" дуранг ўйнади

"Бургутлар" узоқ чўзиб ўтирмай, ўйинга жиддий тайёргарлик кўришганини исботлаб қўйишди. Милинкович-Савичдан тўпни қабул қилиб олган Катальди узоқ масофадан зарба берди, тўп тўсинга тегди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, мезбонлар самаралироқ ҳаракат қилишди. Моратанинг ажойиб узатмасидан кейин Душан Влахович боши билан тўпни дарвозага йўллади. 17-дақиқада эса муҳим воқеа рўй берди, трибунадагилар олқишлари остида Кьеллини майдонни тарк этди. Футболчи "оқ-қора" футболкада 17 йилни ўтказди. "Ювентус" эса ҳужум қилишда давом этди ва бўлим сўнггига яқин, яна битта гол урди. Куадрадо тўп билан олдинга ўтиб, Моратани кўрди, испаниялик форвард эса "Лацио" ҳимоясини ўз атрофида тўплаб олгач, айланма зарбаси билан узоқ бурчакни нишонга олди. "Бургутлар"нинг ҳам вазиятлари бўлди, лекин улардан фойдалана олишмади.

Танаффусдан кейиноқ меҳмонлар гол урди. Луис Альбертонинг бурчакдан узатган тўпини Габбарон дарвозага йўллашда адашгандек эди, Алекс Сандро уни дарвозага буриб юборди. Шундай бўлсада, "Ювентус" ҳисобни сақлаб қолишга эмас, кўпроқ ҳужум қилишга уринди. Бернардески тўпни ташлаб бергач, Мойзе Кин бир айланиб зарба берди, бироз ноаниқ. "Лацио" эса эҳтиёткорлик билан ҳужум қиларди. Бу ҳолат фақатгина ўйин сўнггида ўзгарди. "Ювентус" ҳужумга берилиб кетди, натижада Башич тўп билан олдинга ўтиб борди ва зарба берди, Перрин жамоасини қутқради, аммо Милинкович-Савич қайтган тўпга зарба беришда адашмади. Қўшимча дақиқаларда ҳисобни тенглаштирган "бургутлар" мусобақадаги ҳолатини яхшилаб олди.


Шомуродов "Рома"ни қутқариб қолди

"Венеция" футболчилари майдонга тушар экан, қуйи дивизионга тушиб кетишини билиб турарди. Шунга қарамай, жон сақлаш учун ғалаба зарур жамоадек илк сониялардан олдинга отилди. 1-дақиқадаёқ Арамунинг қанотдан узатган тўпини Окерек дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. Кўп ўтмай, Пеллегринида яхши имконият бўлди, лекин унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. "Бўрилар" катта куч билан ҳужум қиларди, "Венеция" эса бўлим ўртасига келиб, Кийоненинг четлатилиши оқибатида бир киши кам бўлиб қолди. Қизиғи, бундан кейин римликларнинг хавфли вазиятлари ҳам қаергадир йўқолиб қолди.



Танаффусдан кейиноқ "жалоросси" босимни давом эттирди. Бриан Кристанте узоқ масофадан дарвоза тўсини ва устуни кесишган жойни нишонга олди. Шунингдек, Карсдорпда ҳам имконият бўлди, аммо у тўпни ўзига ўнглай олмади ва бунинг натижасида зарбаси ҳам ўхшамади. "Венеция"га эса ҳаммасидан ҳам дарвоза устуни/тўсинидан миннатдор бўлиши зарур. Пеллегринининг жаримадан йўллаган яна бир зарбаси яна дарвоза бурчагига тегиб қайтди. "Рома" қайта-қайта ҳужумларга қарамай, гол уришни уддалай олмасди. 60-дақиқада майдонга Жордан Верету ўрнига Элдор Шомуродов тушди. Айнан Шомуродов билан девор услубида ўйнаган Пеллегрини қулай вазиятга чиқиб борди, лекин тўпни дарвозабондан ўтказа олмади. Қайтган тўпга биринчи бўлиб Шомуродов етиб борди ва кучли зарб билан ҳисобни тенглаштирди. "Рома" энди ғалабани ҳам илиб кетиш пайига тушди. Бироқ Эл-Шааравининг зарбасидан кейин ҳам тўп дарвоза устунига тегди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида айнан у яқин масофадан назоратсиз қолган тўпни дарвозага йўллай олмади. Натижада, "Рома" "Лацио"га яқинлашиб ололмади, бу эса 5-ўринга кўтарилиб олиш қийин бўлишини билдиради.


Сергей Румянцев 

Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика