Кико Зунига бойсунлик истеъдод эгасини "Барселона" академиясига тавсия қилади
26 apr 2017 14:47
News
Кико Зунига бойсунлик истеъдод эгасини "Барселона" академиясига тавсия қилади
Тошкентда 1 ҳафта фаолият олиб борган Кико, бир кун Самарқандда бўлди. Икки кундан буён Сурхондарёнинг Бойсун туманида фаолият юритаётган, "Локомотив-Бойсун" мактабида тарбия кўраётган истеъдод эгалари билан ишлаётган Кикони бир футболчи ўз эътиборини тортди.
Ундан аввал, унга "JFL Tashkent"нинг 2011 йилда таваллуд топган футболчиси ҳам ҳудди шундай маъқул келган эди. Шунингдек, 2005 йилда тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтган "Локомотив" - "Шайхонтохур" жамоалари ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилигида ҳам 2006 йилда таваллуд топган ёш "темирйўлчи"нинг ҳаракатлари унга манзур бўлган.
"Бу футболчини мен албатта "Барселона" скаутларига кўрсатаман, у ҳақдаги тўлиқ ахборотни олишим керак. Балки Сизлар ундаги қобилиятни кўрмаётгандирсизлар, аммо мен ҳозир уни "Барселона" академиясига олиб борсам, ҳеч ким уни бошқа мамлакатдан келган демайди, ҳуддики "Барселона"да узоқ йиллардан бери тарбия топаётган футболчига ўхшатади. Тошкентда ҳам икки нафар бола ёққанди, фақат улардан бири ҳозирча анча ёш. Мен бу футболчи билан жиддий шуғулланаман ҳамда "Барселона"даги дўстларимга уни Ўзбекистонга келиб кўриб кетишларини тавсия қиламан ёки бу болани Испанияга чақирамиз", дейди ҳам мураббий, ҳам футбол скаути бўлган Кико Зунига.
Кико Зунига шанба ва якшанба куни водийдаги ҳамкорларимиз, "Odil Junior" ва "BFC Asia" жамоаларида тарбия топаётган футболчиларни синовдан ўтказади.
Comments