Latest news

19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  1 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  0 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  0 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  0 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  10 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  11 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  3 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  18 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  8 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  7 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0

Кичик мундиал тарихи News

Кичик мундиал тарихи

Бугун БААда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт берилади. Бу ёш тоифасида терма жамоамиз мундиалда иккинчи марта иштирок этади.
ФИФА томонидан 1985 йилда ташкил этилган мусобақа тарихи, турли статистик маълумотларни ушбу мақолада келтириб ўтамиз.

Аслида ушбу мусобақа дастлаб 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ташкил қилинганди. 1991 йилдан эса турнир регламентига ўзгартириш киритилиб, у 17 ёшгача бўлганлар турнирига айлантирилди. Ўсмирлар мундиали ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинади. Ҳозиргача Бразилия ва Нигерия терма жамоалари уч мартадан зафар қучган ҳолда энг муваффақиятли иштирок этаётган жамоалар бўлиб туришибди. Гана ва Мексикада эса иккита шундай ютуқ мавжуд.

1985 йилдан 2005 йилга қадар мусобақада иштирокчилар сони 16тани ташкил қилган. 2007 йилдан бошлаб эса қатнашчилар 24тага етказилган. Бундан кўриниб турибдики, мусобақага бўлган қизиқиш ва унинг оммавийлиги ортиб боряпти. Биринчи турнирга ФИФА Европа қитъаси иштирокчилари ва Боливияни меҳмон сифатида таклиф қилганди. Ҳозир эса барча конфедерацияларда саралаш баҳслари ўтказилади. Тўғри, бунда алоҳида саралаш босқичи йўқ ва қитъа чемпионати етакчилари жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишади. Лекин шу ҳолатнинг ўзи ҳам қитъа чемпионатларига бўлган эътиборни икки карра ошириб юборган.

Илк мусобақа Хитойда ўтказилиб, унда Нигерия терма жамоаси ғалаба қозонган. Умуман олганда, Африка қитъаси вакиллари ёшлар ўртасидаги барча турнирларда ажойиб иштирок этишади, лекин асосий чемпионатда бирор марта ярим финалга чиқишмаган. 1987 йилда эса СССР термаси ғалаба қозонган. 2011 йилги турнирга мезбонлик қилган Мексика терма жамоаси 2005 йил Перуда бўлиб ўтган мундиалда финалда Бразилиядан 3:0 ҳисобида устун келиб, илк бор чемпион деган номни қўлга киритган. Улар бу муваффақиятни 2011 ўз уйларида ҳам такрорлашди. 2009 йил Нигерияда ўтказилган чемпионатда Швейцария ўсмирлари барчани ҳайрон қолдирган ҳолда ҳал қилувчи беллашувда мезбонларни 1:0 ҳисобида доғда қолдирганди.

Йил

Мезбон

Финал

3-ўрин учун ўйин

1985

Хитой

Нигерия 2:0 Германия 

Бразилия 4:1 Гана

1987

Канада

СССР 1:1 (4:2) Нигерия

Котд Ивуар 2:1 Италия

1989

Шотландия

Саудия Арабистони 2:2 (5:4) Шотландия

Португалия 3:0 Баҳрайн

1991   

Италия 

Гана 1:0 Испания 

Аргентина 1:1 (4:1) Қатар

1993   

Япония

Нигерия 2:1 Гана 

Чили 1:1 (4:2) Польша

1995 

Эквадор

Гана 3:2 Бразилия 

Аргентина 2:0 Уммон

1997   

Миср

Бразилия 2:1 Гана

Испания 2:1 Германия

1999 

Янги Зеландия

Бразилия 0:0 (8:7) Австралия 

Гана 2:0 АҚШ

2001 

Тринидад ва Тобаго 

Франция 3:0 Нигерия

Буркина-Фасо 2:0 Аргентина

2003   

Финляндия 

Бразилия 1:0 Испания

Аргентина 1:1 (5:4) Колумбия

2005   

Перу

Мексика 3:0 Бразилия

Голландия 2:1 Туркия

2007 

Жанубий Корея 

Нигерия 0:0 (3:0) Испания 

Германия 2:1 Гана

2009   

Нигерия

Швейцария 1:0 Нигерия 

Испания 1:0 Колумбия

2011 

Мексика

Мексика 2:0 Уругвай

Германия 4:3 Бразилия

Қитъалар бўйича африкаликлар энг кўп ғолибликка эришишган – 5 бор. Шунингдек, яна 5 марта финалда тўп тепишган. 1993 йилги мундиалда финалда Нигерия ва Гана терма жамоалари тўқнаш келишган. Бу ҳозиргача ўсмирлар чемпионати финалларида бир конфедерация термалари майдонга тушган ягона финал ҳисобланади. Европа ва Жанубий Америкада учтадан кубок бор. Испания эса уч бор финалга чиқиб, уларнинг барчасида мағлубиятга учраган. Осиёдан Саудия Арабистони ушбу мусобақада ғолиб чиқишга муваффақ бўлган.

Мусобақа лауреатлари орасида бир қатор машҳур номларни учратиш мумкин. Лекин улар 19 ёшгача бўлган чемпионатда қатнашган машҳурлардек кўп эмас. Чунки 17 ёшда футболчи ҳали профессионал фаолиятдан анча узоқда бўлади. Даниель Олсопп, Лэндон Донован, Флорин Синама Поньол, Сеск Фабрегас, Андерсон, Карлос Вела ва Тони Кроос сингари футболчилар айнан ўсмирлар мундиалида тўп тепишган. Донован, Фабрегас, Андерсон ва Кроос жаҳон миқёсидаги юлдузларга айлана олишди.

Йил

“Олтин тўп”

Тўпурар/ голлари сони

«Фейр плей»

1985   

Уильям (Бразилия) 

Марсел Витечек (Германия) 8

Германия

1987    

Филип Осунду (Нигерия)

Мусса Траоре (Котд Ивуар) 5

СССР

1989    

Жеймс Уилл (Шотландия)

Фоде Камара (Гвинея) 3

Баҳрайн

1991    

Нии Лампети (Гана)

Адриано (Бразилия) 4

Аргентина

1993   

Даниель Аддо (Гана)

Вилсон Орума (Нигерия) 6

Нигерия

1995   

Муҳаммад Катири (Уммон)

Даниель Олсопп (Австралия) 5 

Бразилия

1997    

Серхио Сантамария (Испания)

Давид (Испания) 7

Аргентина

1999    

Лэндон Донован (АҚШ)

Исмоил Аддо (Гана) 7

Мексика

2001    

Флорин Синама Поньол (Франция)

Флорин Синама Поньол (Франция) 9

Нигерия

2003    

Сеск Фабрегас (Испания)

Цеск Фабрегас (Испания) 5

Коста-Рика

2005   

Андерсон (Бразилия)

Карлос Вела (Мексика) 5

КХДР

2007    

Тони Кроос (Германия)

Макулей Хрисантус (Нигерия) 7

Коста-Рика

2009   

Сани Эммануэль (Нигерия)

Борха (Испания) 5 

Нигерия

2011 

Хулио Гонсалес (Мексика)

Сулаймон Кулибали (Котд Ивуар) 9

Япония

РЕКОРДЛАР

Чемпионат рекордлари ҳақида сўз юритадиган бўлсак, ушбу турниргача АҚШнинг барча мусобақаларда узлуксиз равишда иштирок этиб келаётганини алоҳида таъкидлаш зарур бўларди. Лекин бу сафар “янкилар” саралаш баҳсларидан ўта олишмади. Энди Бразилия ва Аргентинанинг кўрсаткичи АҚШники билан тенглашади. Улар бир мартадан мундиалларни ўтказиб юборишган.

Франциялик Флорин Синама Поньол бир турнирда энг кўп гол уриш бўйича рекорд ўрнатган. У 2001 йилда 9 тўп киритишга муваффақ бўлган. Испания терма жамоаси эса 1997 йилги мусобақада 22 гол урган ҳолда терма жамоалар учун рекорд кўрсаткични қайд этган.

Беҳзод Назаров тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика