Киберспорт. Ўзбекистонлик йигит жамоаси билан яна финалга чиқди ва бу сафар чемпионга айланди
16 sep 2019 14:33
News
Киберспорт. Ўзбекистонлик йигит жамоаси билан яна финалга чиқди ва бу сафар чемпионга айланди
Жорий йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Москва шаҳридаги "ВТБ Арена"да Counter-Strike GO бўйича Blast Pro Series доирасидаги навбатдаги турнир бўлиб ўтди.
Турнирда Бразилиянинг "Mibr", Швециянинг NIP (Ninjas in Pyjamas), Финляндиянинг ENCE, Москванинг "Спартак" клубига тегишли бўлган "forZe" ва Қозоғистоннинг "Avangar" клублари иштирок этишди.
Гуруҳ босқичида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган "forZe" ҳамда "Avangar" финалга йўл олишди. Қозоғистон клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Санжар Кулиев (SANJI) финалда муносиб ўйин кўрсатиб, жамоаси чемпионга айланиши учун жиддий кураш олиб борди ва мақсадига эришди. Учта зона якунига кўра 2та ғалабага эришган "Avangar" уйига 125 минг доллар билан қайтадиган бўлди.
Шундай қилиб, ҳамюртимиз ва унинг жамоаси бир ой ичида икки йирик турнир финалига етиб бориб, уларнинг бирида зафар қучди.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments