Latest news

10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  0 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  37 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  16 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  29 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  8 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3

Киберспорт. Бизникилар ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этишадими? News

Киберспорт. Бизникилар ҳам жаҳон чемпионатида иштирок этишадими?

Жорий йилнинг март ойида Хитойнинг Чунцин шаҳрида киберспорт ўйинлари бўйича жаҳон чемпионати (WESG 2018) бўлиб ўтади.

Бир неча ҳафта олдин ушбу мусобақанинг саралаш учрашувлари якунига етди. Жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашган Ўзбекистон жамоалари ва киберспортчиларининг иштироки ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Dota 2
Марказий Осиё саралаш босқичида Ўзбекистон шарафини Comeback номли жамоа ҳимоя қилди. Улар ярим финалда Қирғизистоннинг NoLifer5 жамоасига мағлуб бўлиб, жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолишди.
Саралаш ғолиби: NoLifer5 (Қирғизистон)


Counter-Strike: Global Offensive
Ушбу ўйин бўйича ҳам вакилларимиз муваффақиятсизликка учрашди. Ўзбекистон номидан саралаш учрашувларида қатнашган Prodigy Gaming ярим финалда Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди ва жаҳон чемпионати чиптасини қўлга кирита олмади.
Саралаш ғолиби: Kazakhstan (Қозоғистон)



StarCraft II

StarCraft ўйини бўйича саралаш учрашувида иштирок этган Pheonix никли иштирокчимиз ҳал қилувчи баҳсда қозоғистонлик Replicant никли рақибига мағлуб бўлди ва мундиал йўлланмасини қўлдан бой берди.


PES2019
Pro Evolution Soccer ўйинида ҳамюртимиз Салоҳиддин Эсонов Марказий Осиё саралаш босқичида ғолиб чиқди ва компютер ўйинлари бўйича Хитойда бўладиган жаҳон чемпионати (WESG) чиптасини қўлга киритди.


Шундай қилиб, мамлакатимиздан фақат бир киши (Салоҳиддин Эсонов) жаҳон чемпионати ўйинларида иштирок этади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика