Latest news

19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  2 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  8 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  0 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  59 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  12 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0

Киберфутбол: PCFLнинг Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси учун саралаш босқичи бўлиб ўтди News

Киберфутбол: PCFLнинг Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

"Virtual Football" компанияси ташкил этаётган PCFL (Professional Cyber Football League) лигасининг илк мавсумида қатнашиш учун Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси вилоятларидаги саралаши бўлиб ўтди.

Ушбу ҳудудлар саралаш босқичида 10 нафар киберфутболчи иштирок этди. Муросасиз кечган баҳсларда Серик Айманов барча рақибларини таслим этиб ғолибга айланди.


Тошкентдаги гранд-финалга йўлланмани қўлга киритган ўйинчилар:

1. Серик Айманов

2. Казбек Турсинов

3. Жаксилик Игиликов

4. Алишер Уралбаев


Вилоят ва шаҳар саралаш ўйинларида ғолиб бўлганлар Республика Гранд финалига йўл олади. Гранд финалда кучли 20 таликка кирган иштирокчилар автоматик равишда Олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Кучли 40 таликка кирган қолган 20 иштирокчи эса биринчи лига қатнашчисига айланади.

Иккала лига ўйинлари профессионал футбол каби 7-8 ой давом этиши ва телевидения ҳамда барча ОАВларда ёритиб борилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳадан мақсад Ўзбекистон футболи ривожига ҳисса қўшиш орқали ёшларнинг бўш вақтини мароқли ва мазмунли ўтказишга ёрдам бериш. Шу билан бирга киребфутбол бўйича Ўзбекистон байроғини жаҳон ареналарида баланд кўтариш.

Эслатиб ўтамиз, киберфутбол баҳслари FIFA 16 ўйини бўйича PS4 (PlayStation 4) консолида ўтказилади.

Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар саралаш ўйинлари ҳақида батафсил маълумотни бу ерда олишингиз мумкин: Барча вилоятлар саралаш босқичи муддатлари


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика