Latest news

14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  7 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  4 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  7 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  24 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  34 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9

Киберфутбол. “Madridista Uzbekistan” кеча “UzArena”да ўзининг 2 йиллигини нишонлади (1-қисм) News

Киберфутбол. “Madridista Uzbekistan” кеча “UzArena”да ўзининг 2 йиллигини нишонлади (1-қисм)

Кеча Ўзбекистон кибер футбол Ассосиациясига қарашли “UzArena”да ўзига хос тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Мадриднинг “Реал” клуби ишқибозлари яни “Madridista Uzbekistan” фан клубининг икки йиллиги нишонлашди.


Юртимизнинг бир қатор таниқли кишилари ушбу тадбирда меҳмон бўлишди.







Булардан ташқари тадбирда “Барселона”нинг Ўзбекистондаги “Барсамания” фан клуби аъзолари ҳам меҳмон бўлишди.


Тадбирни "Авторадио Ҳамроҳ" бошловчиси Dj Rustambek олиб борган бўлса, таниқли спорт журналисти, устозимиз Мирзаҳаким ака Тўхтамирзаев кибер футбол ўйинини шарҳлаб бордилар.


Бундан ташқари меҳмон санъаткорлардан “Ажабханда” кўрсатуви ижодкорлари Искандар Ҳамроқулов ва Ориф Султонов мухлисларга бир чимдим кулгу тақдим этди. Уларга эса Самандар Ҳамроқулов ҳамроҳлиқ қилди ва чиройли қўшиқ билан барчани сахнага таклиф қилди.


Бундан ташқари “киберфутбол” лигасида иштирок этаётган рэп йўналишидаги хонада Шаҳриёр ҳам тадбирда фаол иштирок этди.


Ушбу тадбирни ташкил этишда Ўзбекистон киберфутбол Ассосиацияси президенти Азизбек Паттахов жонбозлик кўрсатди.


Ассосиация президенти аввал ушбу тадбир сабабчиси “Madridista Uzbekistan” фан клубини икки йиллиги билан тақдирлади ва киберфутболни Ўзбекистонда ривожлантириш ҳақида ўз фикрларини билдирди.


“Авваламбор “Madridista Uzbekistan” фан клубини ташкил топканига икки йил тўлгани билан табриклайман. Мана шундай тадбир “UzArena”да ташкил этилганидан ва бизнинг таклифимизга йўқ демай тадбирга ташриф буюрган барча меҳмонларга катта раҳмат айтаман. Ушбу  тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад, Ўзбекистондаги “Барселона” ва “Реал Мадрид” клуби мухлисларини яъни “Madridista Uzbekistan” ва “Барсамания” фан клуби аъзоларини билан ўзаро дўстлик ришталарини боғлашдан иборат эди. Мана шу дўстлик ришталари кечадан бошлаб боғланди. Насиб қилса эл-классико баҳсларини “Барсамания” ва “Madridista Uzbekistan” фан клуби аъзолари биргаликда томоша қилишади. Бунда, иккала тарафдан ҳам ҳеч қандай хақоратли сўзлар ва камситишларга йўл қўйилмайди. Аксинча, мағлуб жамоа ғолиб жамоани ғалаба билан табриклашади. Бизнинг энг асосий мақсадимиз Ўзбекистон футболининг ривожи учун ўз хиссамизни қўшиш”, - дейди Ассосиация президенти Азизбек Паттахов.


ДАВОМИ БОР...

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика