Latest news

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  3 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  7 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  22 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  6 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

Корея ФАни алдаган футболчи терма жамоадан бир умрга четлатилди News

Корея ФАни алдаган футболчи терма жамоадан бир умрга четлатилди

Жанубий Корея терма жамоаси ҳимоячиси Чан Хён Су Корея футбол ассоциациясини алдагани учун миллий жамоадан бир умрга четлатилди.

Жанубий кореялик футболчи ҳарбий хизматга бормаслик учун ёлғон маълумот берган.

Қоидаларга кўра, 18 ёшдан 28 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли ҳар бир эркак 21 ойлик ҳарбий хизматни ўташи керак, аммо олимпия ўйинлари совриндорлари ва Осиё ўйинларида ғолиб бўлганлар хизматдан озод этилади. Бироқ улар 60 кун ҳарбий тайёргарликларда иштирок этиши ҳамда 544 соат спорт давлат хизматини ўташи лозим.

Ҳимоячи 2014 йил Осиё ўйинларида ғолиб бўлган ва ўтган йилнинг декабрь ойида КФА (Корея футбол ассоциацияси)га 200 соат ишлаб берганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этган.

Кейинроқ Чан ишлаган кунда қалин қор ёққани маълум бўлди. Ҳужжат бўйича, футболчи ўша куни очиқ ҳавода болаларга футбол сабоқларини ўргатган экан.

Бир неча кун олдин Чан Хён Су Австралия ва Ўзбекистонга қарши баҳсларда терма жамоа шарафини ҳимоя қилмаслиги эълон қилинган эди.

"Кўпчиликнинг хафсаласини пир қилганимдан афсусдаман. Мавсум якунланганидан сўнг жамоатчилик ишларидаги иштирокимни тугатиб қўяман" - деди футболчи.

Бугун Чан Хён Су Жанубий Корея терма жамоасидан бир умрга четлатилди.

Чан ЖЧ-2018да Жанубия Корея терма жамоасининг барча учрашувларида иштирок этган эди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика