Кейн: “Бэйл ўйиндан ўйинга кучайиб боради”
02 nov 2020 08:30
News
Кейн: “Бэйл ўйиндан ўйинга кучайиб боради”
“Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн АПЛ 7-тури доирасида “Брайтон”га қарши (2:1) баҳсдан сўнг фикрлари билан бўлишди.
“Ўйиндан олдин АПЛ мусобақа жадвалида 2-ўринга чиқиб олиш учун яхши имкониятга эга эканлигимиз ҳақида гаплашгандик. Бунинг учун чин юракдан ишлашга тў‘ри келди. Гаретнинг майдонга тушиб, ўйинга таъсир кўрсата олганидан хурсандман. Бу бизнинг ғалабамиз учун керак нарса эди. У биз билан мавсумолди тайёргарлик жараёнида кўп ҳам қатнашмаганди. Асосийси формага кириб олиш. Биз Гаретнинг ўзининг энг юқори даражасида нималарга қодир эканлигини биламиз. Ўйиндан ўйинга у кучайиб беради. Ҳар бир футболчининг фойда келтира олиши “Тоттенхэм”га керак бўлган нарса. Биз очколарни бой бердик, бу сафар ҳам шундай бўлиши мумкин эди. Аммо биз ўз хатоларимиздан тўғри хулоса чиқарамиз”, — деди Кейн.
Link :
Source : BBC Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Comments