Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади
		
		07 sep 18:25
        News	
	 
				 
				Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади
Бельгиялик ярим ҳимоячи, "Наполи" футболчиси Кевин де Брюйне неаполликларнинг бош мураббийи Антонио Конте ва "Манчестер Сити"ни бошқараётган Пеп Гвардиола ўртасидаги фарқлар ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Айтиш қийин, чунки мен "Наполи" сафида ҳали бор-йўғи иккита ўйин ўтказдим. Контенинг услуби Пепникидан анча фарқ қилади. У жуда ҳам тактик, ўйин суръати эса бироз секинроқ. Ўйин услуби бошқача, майдонлар ҳам турлича — улар бу ерда қуроқроқ. Шунинг учун темпни ушлаб туриш қийин", — дейди Кевин де Брюйне.
Эслатиб ўтамиз, шу ёзда 34 ёшли ярим ҳимоячи "Манчестер Сити"дан "Наполи"га эркин агент сифатида ўтган эди. Жорий мавсумда у А Серияда икки ўйин ўтказиб, бир гол урди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг ҳозирги бозор қиймати 20 млн еврони ташкил қилади.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments