Latest news

09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  0 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  0 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  11 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  23 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  57

Кенжабоевнинг трансферидан "Насаф" қанча маблағ ишлаб олиши мумкин? News

Кенжабоевнинг трансферидан "Насаф" қанча маблағ ишлаб олиши мумкин?

Бугун "Насаф" футболчиси Ислом Кенжабоев Жанубий Кореянинг "Чежу Юнайтед" жамоасига ўтди.

Бу борада сайтимиз журналисти Шаҳбоз Беғамов ўз твиттерида шундай деб ёзди: 

"Ислом эркин агент сифатида кетди. ФИФА қоидасига кўра, 23 ёшгача бўлган футболчи эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтган тақдирда ҳам ўша клуб футболчини тарбиялаган жамоага маълум миқдорда маблағ тўлаб беради. "Насаф" Кенжабоевни 9 йиллик фаолияти учун "Чежу"дан пул олади".

Бунга қўшимча сифатида коммент тариқасида "Пахтакор" футбол клуби матбуот котиби Беҳзод Назаров аниқлаштириш киритиб ўтди:

"Чежу" 4-тоифа бўлса 18 минг, 3-тоифа бўлса 90 минг доллар атрофида 9 йил учун".

Маълумот учун, "Чежу Юнайтед" 2020 йил К2 Лигада иштирок этди ва биринчи ўринни эгаллаб К1 Лигага йўлланма олди. 2021 йилда "Чежу" Корея олий лигасида ўйнайдиган бўлди.

Ислом Кенжабоев ўтган мавсум 26 ўйинда майдонга тушди ва 5 голнинг муаллифига айланди.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика