Latest news

21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  3 20:35ЖЧ саралаши. БАА Қатарга қарши ўйинда тезкор гол киритди (онлайн ҳисоб)  17 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  14 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  107 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  54 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  641 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  3 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0

Кечаги кун воқеалари: Қосимовни эслаган Ковтун, "Навбаҳор" собиқ посбони билан учрашув ва "Андижон"да албаниялик ҳужумчи News

Кечаги кун воқеалари: Қосимовни эслаган Ковтун, "Навбаҳор" собиқ посбони билан учрашув ва "Андижон"да албаниялик ҳужумчи

Анталия йиғини якунига етмоқда.

Асосий мақсад ўзбек клубларининг ўқув-машғулот жараёнларини мухлисларга етказиш. Лекин биргина шу билан чекланиб қолиш ўзимизни ҳам, қолганларни ҳам зериктириши турган гап. Мазкур омилни ҳисобга олиб катта авлод вакилларига таниш бўлган, ўз вақтида чемпионатимизда тўп тепган ва бошқа юлдуз футболчилар билан танишиш пайида бўлдик. 

Хусусан, "Андижон" жамоасининг кечаги сўнгги икки назорат учрашуви баҳонасида бир қатор қизиқарли шахслар билан учрашиш имкони туғилди. 1990-1991 йилларда Қашқадарёнинг "Геолог", Андижоннинг "Наврўз" жамоаларида тўп тепган, кейинги фаолиятини ҳакамлик билан боғлаб ҳозирда назоратчи сифатида ишлаётган Александр Горда билан ўртамизда кичик суҳбат бўлиб ўтди. Уни катта авлод вакиллари яхши танишади. 

"Ажойиб даврлар эди, ҳозир барча йигитларни эслай олмасам керак, лекин ажойиб таркиб эдик. Карен Сафаров, Ориф Маматказинлар билан узоқ вақтдан бери алоқадамиз. Улар билан жон деб кўришган бўлардим, ҳозирчалик бунинг иложи бўлмаяпти. Умид қиламанки, улар билан яна кўришаман",- дейди Александр Петрович

- "Андижон"даги учрашувлардан сўнг бўш вақтларингизни қандай ўтказар эдингиз? Чойхонада сизни кўп кўришган экан (кулади).

- Ҳа, учрашувлардан сўнг жамоа билан чойхонага борардик, бирга тушлик қилардик ва бўлиб ўтган ўйинни муҳокама қилар эдик ва кўпинча меҳмонхонада бўлардим, чунки кўча иссиқ бўлар эди. Албатта Андижонча ошни соғинмаслик мумкинми? Охирги маротаба жамоадошларимни 1991 йилнинг сўнгида кўрганман. Мен ўшанда "Андижон"дан кетгандим. Кейинчалик Чимкентга қайтганимда кўришдик. Сайтингиз орқали барчага салом йўллайман. 



"Родина"да айни пайтда Дмитрий Парфёнов, Владимир Бесчастних ва Юрий Ковтун сингари "Спартак Москва" сингари собиқ юлдузлар мураббийлик қилмоқда. Ковтун билан суҳбатлашар эканмиз бевосита Миржалол Қосимовнинг "Алания", "Крилья Советов"да ўйнаган пайтларини ёдга олдик. 

"Қосимов — ўзбек ва рус футболидаги катта ном. У каби индивидуал кучли футболчини яқин йилларда учратмадим",- дейди Ковтун.  

"Ашурматовга биз ҳам қизиқиш билдирган эдик" — "Спартак Москва" собиқ юлдузи Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди

Куннинг иккинчи яримида Молдованинг "Петрокуб" жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди. Буни қарангки, ушбу жамоада дарвозабонлар мураббийи сифатида "Динамо" ва "Навбаҳор" дарвозаларини қўриқлаган Денис Романенко фаолият олиб бораётган экан. 

- Водийда нима гаплар?

- Ҳаммаси яхши. Мухлислар сизни эслаб туришади. 

- Сиз билан ўтган йили ҳам боғланишга ҳаракат қилгандим. Лекин тополмадим... 

- Ижтимоий тармоқларда борман. Қолаверса, Санжар Асқаралиев билан алоқамиз сақланиб қолган. У ҳозир Наманганда футбол мактабида ишлаяпти, тўғрими?

- Ҳа, деб унга қуйидаги суратни кўрсатдим.

 

Учрашув якунлангач интервью ташкил қилинди. Унда "Навбаҳор"нинг сўнгги йиллардаги натижалари, бу йилги имкониятлари, Косонсойдаги арена ва бошқа мавзуларда гаплашдик.  Тез орада интервьюнинг тўлиқ қисмини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 



Бу орада "Андижон" жамоаси ниҳоят ҳужумчи масаласини ижобий ҳал қилди. Раҳбарият ва мураббийлар штаби Аргентина, Португалия ва Сербиядан бир нечта форвардлар вариантларини кўриб чиқиб якунда албаниялик Рубин Хебай билан шартнома имзолади. Хебай чемпионатимиздаги 60 давлатдан келган ва и илк албаниялик легионер сифатида қайд этилди. Хебай кечки таомдан сўнг сайтимизга махсус интервью беришга рози бўлди. 


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика