Latest news

13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  1 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  0 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  14 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  2 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  12 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  2 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  10 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  4 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3

Кечаги дерби ва "Шўртан" стадионидаги "чиройли" шароит ҳақида икки оғиз News

Кечаги дерби ва "Шўртан" стадионидаги "чиройли" шароит ҳақида икки оғиз

Олий лиганинг 6-тур доирасидаги марказий баҳсларидан бири Ғузорда маҳаллий "Шўртан" ҳамда Қаршининг "Насаф" жамоалари ўртасида кечди.
Бу беллашув меҳмонларнинг иродали ғалабаси билан якунланганидан хабарингиз бор.

Бу ўйин футбол мухлисларида катта қизиқиш уйғотаётган эди ва ушбу дерби стадионга ташриф буюрган ишқибозларга тўла манзур келгани аниқ. Одатда "Шўртан" - "Насаф" беллашуви кескин курашларга бой кечади. Ушбу жамоаларнинг ўзаро азалий рақибга айланганликларига ҳам анча бўлиб қолди. 2010, 2011 ва 2012 йилги Ғузорда ўтган дерби ва ундаги катта тортишувлар ҳали ҳеч кимни ёдидан кўтарилгани йўқ. Бу йилги мавсумни "Шўртан" яхши бошлади. "Насаф" эса ҳар доимгидек юқори ўринлар учун курашмоқда ва айни пайтда турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. Ғузорликлар ушбу мавсумда "Насаф"данда юқори ўринда бўлишни режалаштирганликлари ҳақида ҳам гап-сўзлар тарқалганди. Мухтор Қурбонов бошчилигидаги бу жамоа ушбу мақсад йўлида ҳаракатини бошлаб юборган. Кечаги баҳсда "Шўртан" ўйин борасида "Насаф"дан устунлик қилгани ҳам бор гап. Улар 85 дақиқа давомида "аждарлар"га деярли имкон қолдиришмади.



"Насаф" учрашувнинг асосий қисмини ҳимояда ўтказишга мажбур бўлди. Баъзи вазиятларда "Шўртан"дан омад очиқчасига юз ўгирган бўлса, керак пайтда Ўткир Юсупов, Шерзод Аъзамов каби футболчилар "Насаф"ни иккинчи голдан сақлаб қолишди. Ғулом-Ҳайдар Гулямовнинг киритган голидан сўнг Суҳроб Бердиев ва Виктор Клишинда яна бир қанча имкониятлар пайдо бўлганди. Шу куни Табризда бўлгани каби дарвоза тўсини ҳам "аждарлар" фойдасига ишлаб берди. Бу ўйинда "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев бир қатор асосий таркиб футболчиларига дам беришга қарор қилди. Бу албатта тўғри қарор. Сабаби, "Насаф"ни олдинда иккита муҳим баҳс кутиб турибди. Қаршиликлар 1 май куни ўз майдонларида "Локомотив"ни қабул қилишса, 5 майда ОЧЛда ҳал қилувчи ўйинда Саудиянинг "Ал АҲли" жамоасига қарши саф тортишади. Шунингдек, улар куни кеча Табриз-Истанбул-Тошкент-Қарши рейслари орқали Қаршига етиб келишган эди ва бу узоқ йўл жамоани бироз чарчатиб қўйгани бор гап. Шуҳрат Муҳаммадиев жароҳати боис ўйинда иштирок эта олмади. Эркин Байдуллаев, Элдор Суюнов, Ҳамза Каримов ва Шоҳруҳ Гадоев сингари футболчиларга эса Бердиев дам олиш имконини яратиб берди. Ушбу жиҳатлар "аждарлар"нинг ўйинларига ўз таъсирини ўтказди.

"Шўртан" билан учрашувда асосан ҳимояланган жамоа учрашувнинг сўнгги 10 дақиқасида ўзида куч ва иродани топа билди ва жуда қийин кечган баҳсда ғалабани ўз томонига оғдириб олди. "Насаф"нинг бу характерини Табризда "Тракторсози"га қарши учрашувда ҳам намойиш эта олганди. Жамоа ҳам иккинчи рақам билан ўйнашга анча мослашиб олгани криниб турибди. Рўзиқул Бердиевнинг ушбу "B" режаси ҳам иш бераётгани яхши албатта. Лекин "Насаф" ўзининг асосий "А" режаси билан кўпроқ хавфлироқ кўринади. Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманларида жамоа ҳозирги ҳолати билан ОЧЛда ҳужумкор ўйин намойиш этишга тайёр эмас деб кўп бор таъкидлаб келган. Бу фикрга қўшилмасликнинг иложи йўқ. Лекин ички чемпионатда ҳам "аждарлар" ҳужумкорлик тобора унутиб боришаётгандек. Бунга жамоа ҳужум чизиғининг ҳам ҳиссаси катта эканлигини алоҳида айтиш жоиз. Олександр Каблаш ишончни оқламагани учун жамоадан кетқазилди. Ўртадаги шартнома ҳар икки томоннинг ўзаро келишуви асосида бекор қилингани ҳақида Рўзиқул Бердиев айтиб ўтганди. Бироқ клуб расмий сайти бу ҳақида ҳали лом-либ демади.

Азамат Алланиёзов ва Кенжа Тўраев ҳозирда жароҳатидан кейинги тикланиш жараёнида. "Насаф"нинг ҳужумдаги асосий "снайпери" Илҳом Шомуродов фақат сафда ва ҳар ўйинда Шомуродов асосий таркибда пайдо бўлмоқда. Лекин Илҳом Шомуродов жорий мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Ушбу ҳужумчининг ўйинларида яхшигина инқироз юзага келган. Балки ҳужумчи бироз толиқиб қолгандир. Қўшимчасига ҳозир у рақобатдан холи бўлиб турибди. Бу ҳужумчига спортчиларга хос жахл етишмайди. Илҳом Шомуродов умуман бошқа типдаги ҳужумчилар сирасига киради. Шомуродов иккинчи қаватда хавфлироқ ўйнаши мумкин. Рақиб ҳимоясини саросимада ушлаб тура оладиган ҳужумчи "Насаф"да йўқ. Умуман ўзбек футболида ҳужумчи муаммоси ҳали ҳал этилгани йўқ. Лекин "Насаф"дек жамоанинг ҳақиқий ҳужумчиси йўқлиги кишини ранжитади. Илҳом Шомуродовнинг энг асосий ютуғи, балки қуроли - бу жамоасининг керакли голларини ура олишадир.



Бу нарсани инкор этиб бўлмайди. Балки шунинг учун ҳам Рўзиқул Бердиев унга ҳар доим имконият бериб келар. Нима бўлган тақдирда ҳам Рўзиқул Бердиев ҳужум чизиғи борасида яхшигина бош қотириб кўриши керак. Илҳом Шомуродовга рақобат яратиш мақсадида ўринбосарлар таркибидан бирор ҳужумчини асосий жамоага жалб этилиши ҳам зарар қилмасди. Агарда клуб ОЧЛ гуру босқичида муваффақият қозонадиган бўлса, "Насаф" бирорта яхши ҳужумчини жалб этиши зарур. Акс ҳолда ишлар чатоқ. Артур Геворкян зиммасига ҳамма нарсани ташлаб қўйиш ҳам яхши эмас. Бу борада нафақат Рўзиқул Бердиев, балким клуб раҳбарияти, менежер бош қотириши керак аслида! "Шўртан" билан ўйин "Насаф"нинг ҳужум чизиғи ғариблашиб қолганини яна бир бор кўрсатиб берди. Кечаги дербида "Шўртан" ғалабага лойиқ эди.

Бироқ сўнгги 10 дақиқа ичида "аждарлар" кўрсатган метин иродани олдида "Шўртан"нинг бутун ўйин давомида қилган меҳнатлари чиппакка чиқди. Буни тажриба дейдилар. Мухтор Қурбонов яхшигина жамоани шакллантирмоқда. Виктор Карпенко "Шўртан"нинг ҳақиқий етакчисига айланиб улгурган. Захирадан майдонга тушган Суҳроб Бердиев, Виктор Клишин, Ғулом-Ҳайдар Гулямов, Элдор Бойматов сингари футболчилар жамоада ўз ўрниларига эга бўлиб боришмоқда. Кечаги "Шўртан" чемпионатимиздаги ҳар қандай рақибни мағлубиятга учратиши мумкин. Тажриба эса аста-секин тўпланиб боради. "Насаф" билан бўлган ўйин улар учун каттагина дарс бўлиши керак. "Насаф" эса ушбу характерини халқаро майдонда ҳали кўп бор намойиш этади деган умиддамиз.

Энди Ғузордаги "Шўртан" стадионидаги ОАВ ходимларига яратилган шароит ҳақида икки оғиз. Учрашувга 30 дақиқа қолганида Ғузордаги стадионга кириб бордим ва журналистлар учун ажратилган жойга ўтдим. Битта катта хонада стол-стулдан 7 кишилик жой қилинган. Ундаги жойлар банд қилинган эди. Ҳар иккала клуб матбуот ходимлари ва яна учта журналист билан жойлар банд бўлган бўлса, Бобурбек Турсунов, Ҳумоюн Довуров каби журналистлар билан ўйинни тик турганча кузатишга мажбур бўлдик. Ноутбук ва нетбукларни қувват олиши учун битта "розетка" ҳам йўқ. ПФЛ мавсум олдидан ҳар бир стадионда ОАВ ходимлари ишлаши учун шароит яратиш баробарида симсиз интернет тизимини ҳам ўрнатиш кераклиги алоҳида кўрсатиб қўйган. Лекин Ғузордаги стадион бу талабларга умуман жавоб бермайди. Учта журналистга нари борса учтагина стул топилмаганидан сўнг қолганини айтиш шарт эмас.



Учрашувни сайтимиз орқали имкон қадар матнли онлайн трансляция қилишга ҳаракат қилдик. Учрашув боришини телефондаги "телеграм" дастури орқали Нарзулла акага ёзиб бордим, Нарзулла ака эса уни сайтга қораладилар. Биргина шароит йўқлиги боис нечи киши овора бўлди. Савол туғилади, наҳотки замонавий ускуналар билан қурилган стадионда биргина матбуот вакиллари учун кичкина шароитча яратишни иложиси бўлмаса? Андижондан, Муборакдан, Тошкентдан келган ходимлар ўйинни тик туриб кузатганидан кейин, қолган ўйинларда яна ушбу стадионга келиш истаги бошқа туғилармикан? Футбол биринчи навбатда мухлислар учун! ОАВ ходимлари ҳам мухлислар учун ишлашади аслида. ПФЛ Ғузордаги ушбу шароит борасида клуб вакиллари билан яхшигина гаплашиб олиши керак.

Профессионал Футбол Лигасида ўйнаётган жамоанинг стадионида ушбу шароитни яратиш муаммо эмас. Фақат эътибор керак!  Бу ҳақида жуда кўп ва хўп ёзилган, ёзилмоқда. Лекин чекка вилоятлардаги стадионлардаги ахвол ўзгармаяпти. Барча жойларда янгидан-янги стадионлар қурилмоқда. Лекин қурилиш ишлари олиб борилаётганда медиа-трибунани тушунадиган кишилардан маслаҳат олиш ҳеч кимни ҳаёлига келмайди. Жойи келганда, мажбур бўлгандагина бу нарса амалга оширилишига ўрганиб қолишмоқда.

Барча катта ишлар кичик деталлардан бошланади.

Шаҳбоз Беғамов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика