Latest news

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  0 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

Кеча ёпиқ эшиклар остида шуғулланган Ўзбекистон терма жамоаси бугун ўйиндан олдин расмий машғулот ўтказади News

Кеча ёпиқ эшиклар остида шуғулланган Ўзбекистон терма жамоаси бугун ўйиндан олдин расмий машғулот ўтказади

Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз бугун КХДРга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказади.

Туркияга қарши ўртоқлик учрашувидан кейин Тошкентга қайтиб келган терма жамоамиз икки кундан буён "Жар" стадионида машғулотларни ўтамоқда.

Кеча терма жамоамиз машғулотлари ёпиқ эшиклар остида ўтди.

ЎФАнинг твиттердаги расмий саҳифаси кечаги машғулотга 1,5 соат қолганида: "Ўзбекистон МТЖ аъзолари бугун Ҳайит байрамини ўз оила аъзолари даврасида нишонлагандан кейин, машғулотларни давом эттиришади. Бугунги машғулотлар ОАВ учун ёпиқ тарзда ўтади. Журналистлар эртага ўйинолди матбуот анжуманидан кейин бўлиб ўтадиган машғулотда иштирок этишлари мумкин", - дея ёзганди.

Қайд этиш керакки, бугун эртанги Ўзбекистон - КХДР учрашуви олдидан терма жамоаларнинг расмий машғулоти ва ўйиндан аввалги матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Дастлаб, соат 17:30да меҳмонлар бош мураббийи журналистлар саволларига жавоб беради. Кейин соат 18:00да КХДР терма жамоасининг ўйинолди машғулоти ўтказилади. Соат 18:30да эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани бошланади. Соат 19:00да эса Ўзбекистон миллий терма жамоасининг машғулоти бўлиб ўтади, дейилади ЎФА хабарида.

Фото             Ўз мухлисларини севадиган ва ҳурмат қиладиган терма жамоа 

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика