Latest news

Каземиро: “Реал” ЕЧЛ ва Примерада ғолиб чиқмоқчи, аммо ҳозир коронавирусни енгиш муҳим” News

Каземиро: “Реал” ЕЧЛ ва Примерада ғолиб чиқмоқчи, аммо ҳозир коронавирусни енгиш муҳим”

“Реал”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Каземиро Интернет орқали болалар билан онлай мулоқот ўтказди.

Ёш мухлислардан бири 28 ёши футболчидан жамоасининг Испания чемпионати ва ЕЧЛда ғолиб чиқиш имкониятлари ҳақида савол берди.

“Ҳозир қийин даврни бошдан кечираяпмиз, аммо биз ўз ишимизни бажаришимиз лозим. Уйда қолишимиз ва ҳукумат кўрсатмаларига сўзсиз амал қилишимиз даркор. Албатта, биз Примеро ва ЕЧЛда ғолиб чиқишни истаймиз, аммо ҳозир бу ҳақда ўйлайдиган пайт эмас. Энг асосисйси коронавирус устидан ғалабага эришишмиз даркор”, дея Каземиронинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Managing Madrid.

Қироллик клуби Ла Лига 27-туридан кейин турнир жадвалида иккинчи поғонани эгаллаб турибди. “Қаймоқранглилар” пешқадам “Барселона”дан икки очкога ортда қолишмоқда. Жамоа шунингдек ЕЧЛ плей офф баҳсларида “Манчестер Сити”га қарши илк учрашувни ўказиб, ўз майдонида 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика