Latest news

07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  12 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  19

Каземиро: "Ҳар бир дақиқадан 15 ёшли боладек роҳатланяпман" News

Каземиро: "Ҳар бир дақиқадан 15 ёшли боладек роҳатланяпман"

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро Англия жамоасига мослашиш жараёни ҳақида гапирди.

"Янги клубга келганингда, доим тарих яратишни орзу қиласан... Айниқса, бу клубнинг буюклигини кўрганингда. Бу ердаги мослашувимдан мамнунман. Жамоадошларим ва ходимлар менга катта ёрдам беришмоқда. Улар инглиз тили бўйича ҳам кўмаклашишади, бу қийинроқ бўлиб чиқди, лекин мен уни яхшироқ ўрганиш учун кўп ҳаракат қиляпман.

Биринчи кунданоқ бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман.  Шу ерда эканлигимдан ва 15 ёшли бола каби ҳар бир дақиқадан завқланаётганимдан жуда хурсандман! Лекин энг муҳими, жамоанинг ривожланишини кўриш. Биз тўғри йўлдамиз. Бу совринларни ютиш йўли, аммо биз ўсишда давом этишимиз керак", – деди Каземиро.

Бразилиялик ярим ҳимоячи 2022 йилнинг ёзидан буён "Манчестер Юнайтед"да тўп тепиб келмоқда. Унинг "қизил иблислар" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда у "Манчестер Юнайтед" сафида барча турнирлар доирасида 28 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 5 та голли пас узатди.

Унинг клуби 20 ўйиндан кейин 39 очко тўплаган ҳолда АПЛ мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика