Latest news

11:08Моуринью Фатини "Фенербахче"да кўрмоқчи. Клуб "Барса"га ўйинчи борасида харид қилиш ҳуқуқи билан ижара таклифини беради  0 10:03"Нефтчи" дарвозабони "Сурхон" таркибига келиб қўшилди  1 09:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Осиё кубогидаги рақиби билан ўйнайди  0 09:00Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   50 08:35Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар”  0 08:00Санжар Рашидов "Қизилқум"да  4 07:22"Локомотив" таркибида украиналик легионер кўрикдан ўтмоқда  0 03:26Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаёжон ва трибунадан қарсаклар  34 03:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Реймс"ни юта олмади, Кварацхелия дебют ўйинини ўтказди  1 02:59Ла Лига. Мбаппенинг хет-триги "Реал"га меҳмонда "Вальядолид"га қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  18 01:30Гвардиола Ҳусанов ҳақида: "У ҳали жуда ёш, ҳали ўрганиб олади. Ҳар қандай футболчи хато қилиши мумкин"  36 01:04Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг дебюти ҳақида фикр билдирди  50 00:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Челси" 3:1, Ҳусанов дебют ўйинини ўтказди  6 00:26АПЛ. "Манчестер Сити"дан камбэк, Ҳусанов дебют ўйинида 53 дақиқа ўйнади  513 00:03А Серия. Етакчи "Наполи" "Ювентус"га қарши ўйинда ирода қайд этиб, ғалабага эришди  3

“Кахига ўйинни сотиш бўйича таклифлар бўлган, лекин ҳар доим буни рад қилиб келган. Мен уни айбдор қилиб қўйдим” ёхуд “Қизилқум” собиқ футболчисининг иқрорлари News

“Кахига ўйинни сотиш бўйича таклифлар бўлган, лекин ҳар доим буни рад қилиб келган. Мен уни айбдор қилиб қўйдим” ёхуд “Қизилқум” собиқ футболчисининг иқрорлари

Яқинда ўзбек футболида катта жанжал кўтарилди. “Локомотив” сардори, Суперлиганинг сўнгги йиллардаги энг яхши ўйинчиларидан бири Кахи Махарадзе келишилган ўйинларда қатнашгани учун дисквалификация қилинди.

Кахи беш йиллик тақиқ ва катта миқдорда жаримага тортилди.

“Бухоро”, АГМК ва “Қизилқум” клубларининг собиқ футболчиси Гиорги Квесиешвили “Сhampionat.asia” билан боғланди. У вазият қандай бўлганини айтиб берди.



- Аввал кўп футболчилар кўп нарсани барбод қилишган, лекин улар айбдор эмас. Аслида бу ҳолат қандай содир бўлганини айтиб бермоқчиман.
Менинг бир хитойлик танишим бор эди, у букмекерлик идорани бошқарарди. У менинг профессионал футболчи эканлигимни ва кўплаб футболчилар билан дўст эканлигимдан хабардор эди. Биз Грузия, Арманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионатларига пул тикканмиз. Айримлари ўхшаган, айримлари эса йўқ.

Хитойлик танишим мендан жамоаларда ўз одамларим бор ёки йўқлигини билиш учун исбот талаб қиларди. Қизиғи шундаки, у грузин тилини билмасди, мен эса инглиз тилини яхши тушунмасдим. Шунинг учун мен Махарадзени WhatsAPP чатига қўшдим. Кахи у ерда менга таржимонлик қилиши кўзда тутилганди. Хитойлик билан боғландик ва суҳбатимиз ўн сония давом этди. Шундан кейин Кахи мендан сўради. “Бу ким ўзи?”. Мен эса унга ёлғон ишлатдим ва буни “Бухоро”да бирга ўйнаган жамоадошим Шибамура эканини айтдим. Хитойлик танишимга клубларда ўз одамларим борлигини исботлаш учун бу суҳбатда менга Кахи муҳим эди. Шуни ишонтириб айтаманки, Кахининг бунга умуман алоқаси йўқ эди! У ҳеч нарсани билмаган ҳам. Кахи Ўзбекистонда 15 йилдан бери ўйнаб келмоқда, ҳақиқий профессионал, у доимо ҳалол меҳнат қилган. Мени билганим, унга бошқа жамоалар ўйинни сотиб бўйича яхши таклиф билан чиққан. Лекин у доимо буни рад қилиб келган. Сизнингча, Кахи 5-10 минг долларга рози бўладими? Аслида унга кўпроқ таклиф қилишган.

Мен хитойликдан пул ундириш учун таваккал қилдим. Аслида ҳаммасини дабдала қилган мен бўламан. Кахи ёки бошқа футболчиларнинг алоқаси йўқ бўлган.

- Хитойликлар билан қачон пул тикишни бошладингиз?
- Фаолиятини якунлашим билан. (Георгийнинг сўнгги клуби 2022 йилнинг январида тарк этган грузиялик "Зугдиди" эди - муаллиф). Мен нимадир тикишим мумкин бўлган ўйинларни таклиф қилдим. Тахминим бўйича ўйин қандай ҳисобда тугатиши билган ҳолда. Мен шунчаки натижани айтдим, чунки бир жамоа бошқасидан кучлироқ эканлигидан келиб чиқиб. Ўзим истамаган ҳолда Кахини бунга аралаштириб қўйдим.

Яхши эслайман, хитойлик билан Грузия чемпионатида биринчи ўйнимизда, . бизнинг жамоада биз билан “ишлаш”га тайёр футболчилар борлигини айтдим. Ставка мағлубиятга тикилди ва бу ўзини оқлади. Аслида жамоада ҳеч ким ишлашни таклиф қилмаганди. Таваккал ўзини оқлади. Шундан кейин жамоадаги футболчиларга пул керак деб, хитойликдан пул ундиришни истадим.
Аслида хитойликга ўйинчилар умуман керак эмасди. Шунчаки кимлар билан ишлаётганимни билишни истаганжи. Кахи нима қилаётганимни умуман билмасди.
Шуни айта оламанки, Кахи бу ишларга айбдор эмас. Истаган одам ўйинларни қайта кўриб чиқсин. Нега бу ўйинларни ҳеч ким кўриб чиқмаяпти? Мен ставка қўйган ўйинларда доимо жанг бўлган. Агар мен тахмин қилган натижа ўзини оқламаса, мен хитойликга келаси ўйинда яна чиқамиз дедим. Бундан эса унинг жаҳли чиқди ва шу ҳолат юзага келди. Ҳаётда ҳақиқат бўлиши керак. Мен фақат Худодан қўрқаман.



- Махарадзени ҳимоя қилиш учун ЎФА олдида гапиришга тайёрмисиз?
- Ҳа, албатта. Лекин мени Ўзбекистонда қамоққа олишлари мумкин. Видеоқўнғироқ ёки бошқа томонлама алоқага чиқишим мумкин. Ҳа, мен федерациядан кимгадир қўнғироқ қилдим. Адашмасам, унинг исми Дилшод эди. Мен ҳаммаси қандай содир бўлганини айтиб бермоқчиман, дедим.

- Сиз Кахига бошқа жамоалардан келиб, пул таклиф қилганини айтдингиз...
- Футболда бундай вазиятлар доим бўлади. Мен ўйнаган вақтимдаёқ ҳам шундай ҳолат бўлган. Бир жамоага ҳеч нарса керак эмас, рақиб жамоага эса ғалаба керак бўлади. Аммо қандай жамоалардан таклиф бўлганини айта олмайман. Мен бир нарсани тушунмаяпман: нега Кахи ҳамма нарсани ўз зиммасига олди? Ёки у ҳеч кимни сотгиси келмадими? Мен унга жуда ачинмоқдаман! Яхшиси, жаримага тортишсин, лекин оқлашсин. Эртаси куни мен хитойликка чиқдим. “Буларнинг ҳаммасини нега қилдингиз? Йигитлар айбдор эмас, бу сиз билан бизнинг ишимиз”, деб айтдим.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Rating: -33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика