Latest news

22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  0 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  7 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  3 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  29 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  11 18:57Жарред Брэнтуэйт - "Реал"нинг мақсади  2 18:29"Милан" ва Пулишич 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Вингернинг маоши 5 млн еврогача оширилади  0 18:00"Барселона" Гринвуд номзодига қайтди  3 17:35"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди  3 17:01Бабаян терма жамоадан нега "чопгани", футболни ким сабаб тугатгани ҳақида - Санжар Турсунов  4

Катта-катта шаҳарларда ҳам, кичик-кичик кўнгилсизликлар бўлиб туради News

Катта-катта шаҳарларда ҳам, кичик-кичик кўнгилсизликлар бўлиб туради

"Челси" ва 2017 йил ёзида пулларни ҳавога совурган жамоалар ҳақида.

Англия Премьер-Лигасида бор йўғи битта тур қолгани ҳеч кимга сир эмас. Демак, ўтган мавсум сарҳисоби учун жуда қулай фурсат. Одатдагидек, омадли трансферлар, янги кашф этилган иқтидорлар билан бир қаторда, омадсиз келишувлар ҳам етарли бўлди. Менежменти энг ёмон ишлаган клуб сифатида лондоннинг "Челси" жамоасини кўрсатишимиз мумкин. Эътиборлиси, шунда ҳам Антонио Конте жамоаси ҳамон мусобақа бош соврини соврин ва келаси мавсумда ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда. Трансфер бозорида иши юришмаган фақат "Челси" эмаслигини ҳам таъкидлаш лозим. Эътиборингизга – бешта энг ёмон трансферни тақдим этамиз. Рейтингни тузишда, аввало, қуйидаги факторларга эътибор қаратилган: футболчидан янги клуби нималарни кутгани, нархи, футболчи салоҳияти ва келажакда вазият қандай тус олиши мумкинлиги.


5. Ренату Саншеш ("Суонси")

"Бавария"га қойил қолмай илож йўқ. Ҳаттоки, омадсиз трансфердан кейин ҳам сарфланган сумманинг катта қисмини чиқариб олади. 2016 йилнинг энг иқтидорли футболчиси учун "Бавария" 35 миллион евро тўлаб берди. Бир мавсум ўтгач, Саншешнинг бозори унчалик юришмай қолди, аммо мюнхенликлар шу вазиятда ҳам футболчи ижарасидан пул ишлаб олишни уддалашди. "Суонси" футболчи ижараси учун 8 миллион евро ўтқизиб берди ва "Бавария"ни "Ренатунинг ойлик маоши" деган бош оғриқдан халос этди.

Бунга Саншеш қандай жавоб берди дейсизми? Жавобан футболчи асосий таркибда тўққиз ўйинни бошлади ва ... Ва жамоа уларнинг бор йўғи биттасида ғалаба қозонди. Ренату на гол урди ва на голли пас берди. Клубдагилар хатоларини тушуниб, португалияликни ортга қайтаришмоқчи эди, бирок Мюнхендан "яна бир бор келишув шартларини ўқиб кўринг" деган жавоб келди. Битим имзоланаётганда ҳар қандай вазиятда ҳам Ренатуни ёзгача Германияга қайтариб бўлмаслиги ёзиб қўйилганди.
Таққослашингиз учун: "Бавария"нинг ўзи ўтган ёз "Реал"дан Хамес Родригесни икки йилга (!) 10 миллион евро тўлаб олди.


4. Дэви Классен ("Эвертон")
Агар бу футболчинин танимасангиз, у ҳақида эшитмаган бўлсангиз, хавотирланманг. Бу мавсум ўртача 40 футболчи "Эвертон" либосида майдонга тушди. Трансферларга эса деярли 200 миллион евро сарфланди. Дэви Классен "Аякс"дан "Эвертон"га Голландия чемпионатининг энг ақлли футболчиларидан бири сифатида 23,6 миллион фунтга кўчиб ўтганди. Аммо хавбекнинг ақлли ҳаракатларию, қарорларига Ливерпульда эхтиёж сезишмади. Голландиялик АПЛ футболига, ундаги яккама-якка курашларга тайёр эмаслиги кўриниб қолди. Бу унинг устун томони эмасди. Жамоага Сэм Эллардайс келгач, Классеннинг "Эвертон" таркибида қиладиган иши қолмагани аён бўлиб улгурди. Бутун мавсум давомида 3 бор асосий таркибда майдонга тушган Дэви она юртига қайтаверса ҳам бўлади.


3. Дэнни Дринкуотер ("Лестер")
"Челси" учун трансфер ойнаси энг омадсизларидан бири сифатида тарихга кирди. "Лестер"нинг собиқ аъзоси Конте қўл остидаги "Челси"да (италияликлар биринчи навбатдага ҳимоядаги ишларга эътибор қаратишларини биласиз) асосий таркиб футболчисига айлана олмади. Дэнни бу рўйхатга киритилишининг яна бир сабаби у жамоада янги бўлган Бакойокога курашни бой берди. Франциялик ярим ҳимоячи ҳам унчалик кучли ўйин намойиш этмасада, Дэнни ундан яхшироқлигини исботлай олмади. Балки, вақт ўтиб, вазият ўзгариб, янги мураббий қўл остида яхши ўйнаб кетар. Аммо Дринкуотер Топ-6 жамоалари даражасига жавоб бера олмайди чоғи.

27 ёшли ярим ҳимоячига қандай қилиб 35 миллион фунт бериш мумкинлиги, ваҳоланки у бор йўғи бир мавсумгина юқори даражада ўйин кўрсатди, бизга қоронғу. Футболчи учун эса бу трансфер молиявий жиҳатдан фойдали бўлди, аммо болалик орзусидан айирди. Бундай мавсумдан сўнг, Дринкуотерни Жаҳон Чемпионатига олиб кетмасликлари аниқ.


2. Виктор Линделёф ("Манчестер Юнайтед")

Линделёф катта умидлар ва шов-шув билан "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтганди. Златан Ибрагимович "Юнайтед" топ-ҳимоячига эга бўлганини айтган, жамоатчилик эса Виктор қиёфасида янги Неманья Видични кўрган эди, аммо... Златан футболчини шунчаки ҳамюрти бўлгани учун мақтагани, мавсумолди ўртоқлик ўйинларида "Реал"га қарши учрашувда сезила бошлади. Касалини бекитсанг, истимаси ошкор қилади деганларидек... Линделёф оддий вазиятларда хатога йўл қўяр ва ҳаттоки ҳаводаги курашларда ҳам ишончли ўйин кўрсата олмасди ва биринчи пас беришда ҳам ўрнак бўла олмади.

Мавсум бошида Жозе Моуринью футболчини захирага "беркитиб қўйди", аммо "Хаддерсфилд" билан ўйинда уни майдонга туширишга мажбур бўлди. Айнан Линделёфнинг хатолари туфайли МЮ икки гол ўтказиб юборди ва барчаси тушунарли бўлиб улгурди. Балки, Виктор чиндан ҳам яхши ҳимоячидир, лекин "Манчестер Юнайтед"дек бой тарихга эга клубнинг етакчиларидан бирига айлана оладиганлардан эмас.

Қандайдир умид бордек, Моур мавсум охирида швециялик футболчига кўпроқ имконият бермоқда, аммо 31 миллион фунтга харид қилинган ўйинчи асосий таркибга буткул яқинлаша олмаётгани, трансфернинг нақадар омадсиз бўлганидан далолат.


1. Альваро Мората ("Челси")
Статистикага қарасак, испаниялик футболчининг ишлари унчалик ёмон эмасдек. 29 ўйинда 11та гол – мақтанишга арзимасада, ўта ёмон кўрсаткич эмас. Энг ёмони 70 миллион фунт эвазига сотиб олинган ҳужумчи бир неча омадсиз ўйинлардан кейин ўз кучига бўлган ишончни буткул йўқотиб қўйгани. Қизиқ, аммо "аристократлар" мухлисларининг энг қўрққан иши юз берди. Мората ҳаммаси кўнгилдагидек кетаётганда ўзини кўрсата олди, аммо дастлабки қийинчиликлардаёқ футболчи синиб қолди. Дастлабки даврада испаниялик форвард тўпурарлар рўйхатида бораётганди, аммо 2018 йилда Альваро ўзига бўлган ишончни йўқотди ва 4.5 ой давомида Премьер-Лигада 1та гол уришга эришди. Бонус сифатида – Лига Кубоги доирасида "Арсенал"га қарши ўйинни кўрсатиш мумкин. Ёдингизда бўлса, ўша ўйинда Альваро уч бор дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган, аммо ҳар сафар дарвозани ишғол қила олмаганди. Шуниси аниқки, Мората ҳамюрти Диего Костанинг ўрнини боса олмади. "Кўклар" энди алам билан ҳар ўйинда "жангга" тушгандек ҳаракат қиладиган, майдонда борини берадиган форвард ўрнига, рақобатда Оливье Жируга жойини бериб қўяётган Моратага қаноат қилишга мажбурлар.

Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика