Latest news

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  6 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   3 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

IMHO: Катанецга академияларни ҳам кўрсатиш керак! News

IMHO: Катанецга академияларни ҳам кўрсатиш керак!

18 августдан 19 августга ўтар кечаси Сречко Катанец Ўзбекистонга етиб келди.

У келганиданоқ футболимиз кишилари билан "Бунёдкор" ва "ЖАР" стадионларини бориб кўрди. Мутахассис Миллий Олимпия қўмитасида ҳам бўлди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Катанец ўша куниёқ "Пахтакор" — "Турон" учрашувининг 1-бўлимини, кейин эса АГМК — "Нефтчи" ўйинининг 2-бўлимини томоша қилди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

ЎФА хабарига кўра, мураббий "Олимпик" жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе билан юртимиз футболи ҳамда ўзбекистонлик футболчиларнинг потенциали хусусида суҳбатлашди ва келажакда ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боришга келишиб олди.

20 август куни Равшан Ҳайдаров Катанецнинг икки ёрдамчиси билан Жиззахга ташриф буюрди ва "Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашувини кузатди. Словениялик мураббийнинг ўзи эса шу куни "Бунёдкор" - "Навбаҳор" ўйинида бўлди.

Яқин орада унинг мураббийлар штаби ҳам эълон қилинса керак. 

Шахсан ўзим хориждан келган мутахассиснинг фикрлари билан қизиқаман. У Катанец бўладими, Купер бўладими, Арвеладземи — уларнинг футбол ҳақидаги тушунчасини ўргангим келади, кези келанда маслаҳат беришларини хоҳлайман. Сречко Катанец бугун майдонларни кўряпти, унга буларни кўрсатишяпти. Ҳали у кўп бора стадионларга ташриф буюриб, футболчиларни кузатса ҳам керак.

Шу ўринда жаноб Катанецга мамлакатдаги академияларни ҳам кўрсатишларини хоҳлаб қолардим. Баъзи вилоятларда академияларнинг майдонлари йўқлиги-ю, борларини ҳам ҳолатини словениялик мураббий кўрсин, тасаввурга эга бўлсин, айтадиганлари бўлса маслаҳатлари билан ўртоқлашсин. 

ЎФA ҳудудий ассоциациялар бўлими раҳбари Бахтиёр Ширинов ҳудудий футбол академиялари ҳақида фикр билдирган эди. Марҳамат, мана бу ерда вилоятлардаги академиялар ҳолати ҳақида билиб олиш мумкин.

Тошкент шаҳри ҳамда Жиззахда битта, Самарқанд ва Қашқадарёда умуман майдон йўқ — Бахтиёр Ширинов ҳудудий футбол академиялардаги ҳолат ва майдонлар ҳақида

Author : Og'abek Samisov
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика