Latest news

12:00"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  0 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3

Кассано: "Моуринью ҳеч қачон буюк мураббий бўлмаган" News

Кассано: "Моуринью ҳеч қачон буюк мураббий бўлмаган"

Португалиялик мутахассис италиялик собиқ футболчи томонидан "сийланди".

Италия терма жамоаси собиқ футболчиси Антонио Кассано "Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньюни танқид қилди.

"Моуринью ҳеч қачон буюк мураббий бўлмаган – у шунчаки ОАВ билан қандай ўйнашни биларди ва ажойиб мулоқотчи эди. У кучли ўйинчилар билан муомала қилишни яхши билади, лекин унчалик кучли бўлмаганлар билан муваффақият қозона олмайди. Буюк ўйинчилар билан дўстона муносабатда бўлиш жуда осон.

"Рома"да шунчаки офат ортидан фалокат келмоқда. У уларни Неманья Матич ва Руй Патрисиуга пул сарфлашга мажбур қилди, бу унинг қарорлари эди. У жуда тез-тез ўзини ёмон тутди. Ўтган куни "Рома" ўйинини кўриб, қусгим келди. У қандай қилиб жамоа тузишни билмайди. Ҳатто иккинчи жамоангиз билан ҳам "Кремонезе" устидан ғалаба қозона олишингиз керак.

Карсдорп билан можарога борган Моуринью уни ҳамманинг кўз ўнгида ҳақорат қилган. Энди Карсдорп қайтмоқда, ким билади нега? Бу бутунлай тартибсизлик эди. Заньолога келсак, у бу ҳақда гапира олади. Бир ярим йил давомида "Рома" муносиб футбол ўйнамади", – деди Кассано.

Аввалроқ Моуринью декабрда "Рома"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика