Latest news

13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  0 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  15 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  0 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  8 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1 10:35“Арсенал“ дунёнинг энг қиммат дарвозабонини сотиб олишга яқин  0 10:13БМБ иккита легионери билан хайрлашди  0 09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  6 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  6 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  19 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  2 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  4 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2

"Кассага чиқмаган билетлар бор" ёхуд "Бунёдкор" стадиони ёнидаги чипта олиб сотарлари билан суҳбатлар News

"Кассага чиқмаган билетлар бор" ёхуд "Бунёдкор" стадиони ёнидаги чипта олиб сотарлари билан суҳбатлар

Бироз аввал репортаж тайёрлаш мақсадида "Бунёдкор" стадиони кассаси ёнига бордик.

Кеча ижтимоий тармоқларда чиққан видеолардан кейин бугунги ҳолат анча тартибга келтирилгани кўринди. Чиптага навбатлар узун, лекин хавфсизлик ходимлари одамларни уч қисмга бўлишган. Дастлабки қисмда 100га яқин одам турибди, у ердан 10 нафар одам ўтказилади ва иккинчи қисмга ўтиб боришади. Бу ерда 4та йўлак бор ва тахминан 30-40 нафар одам турибди. Ниҳоят учинчи қисм чиптахона олдида турибди. Соат 13:05да борганимизда чиптахонада чипта қолмагани 10 дақиқада келишини маълум қилишди. Бироз кутдик ва ростдан ҳам чипта сотила бошланди. Балки шунчаки чипта сотувчилари бироз хордиқ чиқариб олишгандир, балки ростдан ҳам чипта қаердандир олиб келингандир. Буни бизга қоронғу. Биринчи қисмда турган одамлардан биридан қанча вақтдан бери бу ерда турибсиз деганимда соат 10да келганини айтди. Уч соатда иккинчи қисмга киришга яқин келиб қолган одам эди у. Яъни чиптага талаб ниҳоятда юқори ва ҳаво жуда иссиқ бўлишига қарамай одам жуда кўп. 

Агар кассадан чипта олмоқчи бўлсангиз жуда ҳам кўп вақтингиз кетади ва иссиқда қоласиз. Тавсиямиз соябон олиб олинг.



"Бунёдкор" стадиони атрофида чипта сотаётган одамлар билан суҳбатлар:

Биринчи одам
- Билет бор, билет.
- Қанчадан?

Оқ қоғоздаги ярми йиртилган билетни кўрсатиб: - 150 минг сўмдан.
- Бу iTicket данми?

- Йўқ кассадан олдим.
- Кассада рангли билет сотилмаяптими? Бу оддий қоғозни олиб 10та ксерокопия қилиб сотсам бўлади-ку? Биринчи ўзим кириб кетсам қолганлар киромиди тўғрими?

- Шунақа бўлади, лекин сал ғалатироқ бўлади-де!
- Сиз 50 минглик билетни 150 минг сўмга билет сотишиз ғалатимасми?


Кейинги одам
- Билетлар бор...
- Ака қанча экан билет?

- 450 минг сўмдан.
- Ухх, бу СИП секторми дейман?

- Худди ўша жой.
- Нечта бор бунақа билетдан?

- Нечта керак? Бу билетлар касса кўрмаган билетлар (мағрурланиб).
- Зўр-ку ака, бизагаям ўргатинг кассага чиқмасдан билет олишни. Қанаққиб оласиз шунақа билетларни?

- Энди бу насиба ука, кассага билет кеган пайтда овосанг-оволдинг.
- Тушунарли.


Учинчи одам
- Чипта оладиганлар борми?
- Қанчадан?

- 100 мингдан.
- Қайси сектор?

- Иккинчи қаватдан, дарвоза орти.
- Нечта бор, кўпроқ керак эди.

- Бешта кетма-кет жой бор оласизми?
- Кассада битта одамга 2тадан сотишвотти, қанаққиб кетма-кет 5та жойни оласизлар, қойил лекин.

- Сал сергакланиб, тағин блогермасмисан? Телеграмга чиқарвормисанми?
- Йўқ ака, блогер эмасман. Сизларга формали акаларни кучи етмаяпти, блогерларни кучи етармиди?
 



Чиптахона ёнидан шарҳсиз видеони томоша қилинг




Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика