Касминин: "АГМК оиласига қайтганимдан хурсандман"
26 jul 2019 21:03
News
Касминин: "АГМК оиласига қайтганимдан хурсандман"
АГМКга қайтган Владислав Касминин клуб матбуот хизматига жамоага қайтгач таассуротлари билан ўртоқлашди.
— АГМК оиласига қайтганимдан хурсандман. Олмалиқдан ёқимли хотиралар қолган. Ўзбекистон Кубогидаги муваффақият мен учун қадрли. Лекин бу билан тўхтаб қолиш ярамайди. Мен АГМК билан янада кўплаб муваффақиятларга эришишни истайман. Жамоада ўзгариш кузатилган. Ҳар томонлама профессионализм сари қадам ташланаётганини сезиш мумкин. Мураббийлар штабига кучли, катта тажрибага ва обрўли шахс келган. Миржалол Қосимов қўл остидаги машғулотлар менга манзур келмоқда. Ўйлайманки, ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш мақсади билан ёндошиб, мавсум якунида яхши натижа қайд этамиз.


Link :
Source : АГМК матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Comments