Касильяс "Реал"га қайтди News

Касильяс "Реал"га қайтди

"Реал"нинг собиқ посбони Икер Касильяс "қироллик клуби"га қайтди.

39 ёшли испаниялик "Реал Мадрид" фонди бош директори ўринбосари сифатида иш бошлади. Ҳозирча унга қандай ваколатлар топширилгани маълум эмас.

Касильяс "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоаси таркибида 1998-2015 йиллар давомида 725 ўйинда қатнашган ва 750 гол ўтказиб юборган.

"Реал" билан у 19 совринга чиққан, шуларнинг 5таси Примеро чемпионлиги бўлса, 3таси ЕЧЛ бош соврини ҳисобланади.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика