Latest news

23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  1 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  69 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  6 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4

Касильяс футбол тарихидаги энг кучли 5 нафар дарвозабонлар кимлигини айтди News

Касильяс футбол тарихидаги энг кучли 5 нафар дарвозабонлар кимлигини айтди

"Порту" дарвозабони Икер Касильяс UEFA томонидан ташкил этилган савол-жавобда иштирок этди.

Қуйида Икер Касильяс томонидан берилган энг қизиқарли жавобларни келтирамиз.

Нима учун сиз дарвозабон бўлишга қарор қилгансиз?

Икер Касильяс:
Ёшлигимдан дарвозага туришни ёқтирардим. Кўпинча отам билан бирга футбол ўйнардик, у эса дарвозага туришни хушламас эди, бу ҳам таъсир қилган!

Сиз билан бирга ўйнаган энг қобилиятли футболчи?

Касильяс:
Доим Зинедин Зиданнинг ўйинларини кузатиш ёқади.

Яхши дарвозабон бўлиш учун нима керак?

Касильяс:
Аввало руҳияти кучли бўлиши керак. Дарвозада туриш дегани бу - мард, ақлли ва таваккалга тайёр бўлиш деганидир.

"Порту" кийиниш хонасидаги энг ҳазилкаш инсон?

Касильяс
: Элтон. У доим кулади, бу эса жамоага ижобий таъсир қилади.

Сизга қарши ўйнаган энг кучли ҳужумчи?

Касильяс:
Лионель Месси. Яна ким бўлиши мумкин? Бир неча марта "Барселона"га қарши ўйнаганман.

Энг ёқимли сейв?

Касильяс: 2002 йилги ЕЧЛ финалида "Байер"га қарши ўйиндаги сейвлар ва ЖЧ-2010 финалида Арьен Роббеннинг зарбасидан кейинги сейв.

Ёшлигингизда сизнинг кумирингиз ким бўлган?

Касильяс:
Петер Шмейхель.

Футбол тарихидаги энг кучли беш нафар дарвозабон...

Касильяс:
Шмейхель, Витор Байя, Жанлуижи Буффон, Оливер Кан ва Сантьяго Канисарес.

Энг чиройли ўтказиб юборган голингиз?

Касильяс
: Ҳеч бирини эслай олмайман, сабаби ҳар гол ўтказганимда доим ғазабланаман.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика