Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди
22 may 13:41
News
Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди
Жароҳати туфайли куздан бери майдонга тушмаган "Реал"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахаль мадридликлар жамоасидаги келажаги ҳақида фикр билдирди ва Трент Александер-Арнольд билан асосий таркибдаги ўрин учун бўлажак рақобат ҳақида тўхталди.
"Вазият аниқ. Ҳозирча ҳеч нарса расман тасдиқланмаган, аммо шундай бўладиганга ўхшайди. Рақобатдан қўрқиш? Ҳеч қандай қўрқув йўқ. Биз жамоадош бўламиз. Жамоадаги ўрин учун кураш бизни янада кучлироқ қилади", – деди Карвахаль Трентнинг яқин орада келиши ҳақида.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 26 ёшли Трент мадридликлар билан 5 йиллик, 2030 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолайди. Англиялик футболчининг трансфер баҳоси 75 млн еврони ташкил қилади.
Link :
Source : El Chiringuito
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments