Карвахаль "Барселона" футболчисини мақтади News

Карвахаль "Барселона" футболчисини мақтади

"Реал" ҳимоячиси Дани Карвахаль ўзининг ватандоши ва "Барселона"даги рақиби Гави ҳақида фикрларини билдирди.

"Унга баҳо бериш осон, чунки у марварид. 19 ёшида ҳам "Барселона"да, ҳам терма жамоада ўйнаяпти. Бунга қўшимча қўшишни ҳожати йўқ. У ўз меҳнати билан бунга лойиқ эди, унга ҳеч ким ҳеч нарса совға қилмади. Агар у терма жамоада қолса, бу фақат яхши ўйини учунгина бўлади", – деди Дани Карвахаль.

Эслатиб ўтамиз, Гавининг голи Испания терма жамоасига меҳмонда Норвегия устидан ғалаба келтирди. "Қизил фурия" Шотландия терма жамоаси билан биргаликда Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика