Latest news

19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  0 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  4 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  0 17:23"Жайхун" — "Локомотив". Таркиблар маълум  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  20 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   21 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  4 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  6 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  27 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  3

Каррагер: "Манчестер Сити" - ЕЧЛ фаворити. "Ливерпуль" чиқиб кетди, "Барселона" эса олдингидек эмас" News

Каррагер: "Манчестер Сити" - ЕЧЛ фаворити. "Ливерпуль" чиқиб кетди, "Барселона" эса олдингидек эмас"

"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Европада катта футбол қайта тикланиши ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Бу вақт ичида асосий эътибор охирги 30 йилликда биринчи бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритишни хоҳлаётган клубга қаратилди. Лекин, ўзининг 140 йиллик тарихида илк бор Европанинг энг нуфузли мусобақасида ғолиб чиқишни мақсад қилган жамоани ҳам унутмаслик керак.

АПЛда мавсум тикланишидан қайси клублар кўпроқ ютади деган муҳокамалар фонида "Ман Сити" диққат-марказдан четда қолди. Балки, бу Гвардиолани қониқтирар.

"Сити" ҳаммадан ҳам кўпроқ Чемпионлар лигасини қўлга киритишни хоҳламоқда.

Ғолиб чиқиш учун асосий тўсиқ "қоқилди" - "Ливерпуль". Мен Чемпионлар лигасида "Манчестер Сити"дан яхшироқ жамоани кўрмаяпман. Ёки "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм"га ўхшаш клубни ҳам. Охирги икки йилда айнан шу жамоалар Гвардиолага ҳалақит қилишди.

ПСЖ, "Барселона" ва "Бавария" асосий хавф. Лекин, ПСЖда жуда ҳам жиддий муаммо бор. Улар ўз чемпионатларида бирорта ҳам ўйин ўтказмасдан ЕЧЛга қайтишади. "Барселона" олдингидек эмас, бунга уларнинг "Рома" ва "Ливерпуль"дан енгилишгани ҳам исбот бўла олади.

"Сити" учун энг хавфли рақиб - Гвардиоланинг собиқ клуби. "Бавария"га Бундеслиганинг қолганлардан эртароқ бошлангани ҳам фойда бўлади. Лекин, мен "Сити" кучлироқ эканлигига ишонаман.

"Манчестер Сити" - менинг фаворитим. Бу ғалабани бошқа кимдир улардан ҳам кўра кўпроқ хоҳлаётганига шубҳам бор", - деди Каррагер.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика