Latest news

16:29Санъат Шихов: "Катанецдан олдиндаги ўйинда ротация кутмасак ҳам бўлади. Эронга эса ютқазмаймиз"  1 16:18Консейсау "Порту"дан кетганини эълон қилди  0 15:45Мбаппе Олимпиадада иштирок этмайди  0 15:25Евро-1984. Бир таймда 9 гол урган Испания, Зиданга "калла қўйишни" ўргатган француз ҳамда Конфуций ҳикматини айтиб, чемпионликдан сўнг бош мураббийликдан кетган мезбонлар устози ҳақида ҳикоя қиламиз  0 15:00Ўзбекистон U-20 халқаро мусобақадаги иштирокини дуранг билан бошлади  1 14:28"Наполи" ҳужумчиси клубдан кетишга тайёр  0 14:04Камада: "Мен клуб раҳбарларидан бир йиллик шартнома сўрадим, маошимни оширишни эмас"   2 13:40Энцо Фернандес "аристократлар" туфайли Олимпиадага бормайди  2 13:13Элдор Шомуродов Париж Олимпиадасига борадими?  22 12:35Лунин "Реал" билан шартномасини узайтирмоқчи эмас  5 12:07Федерико Кьеза Туринни тарк этади — томонлар янги шартнома бўйича келиша олишмади  6 11:43Ўзбекистон U-20 - Жанубий Корея U-20: Жамоамизнинг асосий таркиби маълум  9 11:00Асрор Алиқулов: "Шўртан" билан ўйинда провакацияларга учрадик"  6 10:34Алексей Естафеев:" Чемпионат пешқадамига қарши ўйинда ўзимизни яхши кўрсата олдик"  3 10:05Улуғбек Бакаев: "Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди"  5

Каррагер: “Клоппни истеъфога чиқаришдан олдин, “Ливерпул”даги ҳаммани ишдан олган бўлардим. Беллингем билан муаммони ҳал қилиб бўлмайди” News

Каррагер: “Клоппни истеъфога чиқаришдан олдин, “Ливерпул”даги ҳаммани ишдан олган бўлардим. Беллингем билан муаммони ҳал қилиб бўлмайди”

Мерсисайдликлар собиқ аъзоси Жейми Каррагер “Ливерпул”нинг жорий мавсумдаги омадсизликларига тўхталди.

“Юрген Клоппни истеъфога чиқаришдан олдин, “Ливерпул"даги барчани ишдан олган бўлардим. У жамоага келган илк даврида, “Ливерпуль” чемпионатда олтинчи ёки еттинчи ўринда юрарди ва у жамоани охирги бир неча йил давомида эришган даражасига олиб чиқа олди.

Юрген буни яна такрорлашини кўришни истардим. Ишончим комилки, у муваффақиятга эришади. Агар бош мураббийни ўзгартириш ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда “Ливерпул”га келадиган ҳар қандай мутахассис қайта қуриш ишларини олиб боришига тўғри келади.

Одамлар Жуд Беллингем ҳақида гапиришмоқда. Бир футболчини қўлга киритиш билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди деб ўйлайман. Балки, 4-5 нафар ўйинчи керакдир.

Бериладиган кўп саволлар бор ва уларнинг жавобини топиш лозим. Бироқ, “Ливерпуль” мухлислари келаси мавсум бошида Клоппнинг ўрнига бошқа одамни кўришни хоҳлашмоқда деб ўйламайман”, дейди Каррагер.

Эслатиб ўтамиз, “қизиллар” айни вақт АПЛ турнир жадвалида 29 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика