Latest news

15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  4 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  46 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24

Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири" News

Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"

Жейми Каррагер "Арсенал"ни Чемпионлар Лигаси ғолиблигига даъвогар жамоалардан бири деб атади.

ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 3-турида Микель Артета шогирдлари "Атлетико"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этишди.

"Менимча, ҳозирги пайтда "Арсенал" ва "Бавария" – ички чемпионатда ҳам, ЕЧЛда ҳам энг кучли жамоалар.

Мен "Арсенал"ни Чемпионлар Лигасида юқори натижаларга эриша оладиган жамоа деб ҳисобламаганман. Улар ҳали ЕЧЛни ютмаган, "Арсенал"га ҳар доим нимадир етишмаган.

Тьерри Анри давридаги "Арсенал" Премьер-лигада мен қарши ўйнаган энг кучли жамоа эди, лекин ҳатто ўша жамоа ҳам ЕЧЛни ютишга етарлича яқин бўлмаган. Финалга етиб борган жамоа ҳам чемпион эмас эди.

Ҳозирги жамоани кузатар эканман, уларнинг ҳимояда қай даражада кучли эканини кўряпман. Менинг "Ливерпул"им, 2005 йилда ЕЧЛни ютган жамоа, ҳужумда идеал эмасди, лекин ҳимояда жуда кучли эдик. Бу жиҳат ҳар доим сенга имконият беради, айниқса, плей-оффда икки ўйинли тўқнашувларда. Агар ҳимояда кучли бўлсанг, ҳар доим имкониятинг бор.

Шунинг учун, ҳа, мен "Арсенал"ни бу мусобақани ютиши мумкин бўлган тўрт ёки беш клубдан бири деб ҳисоблайман", – деди "Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси CBS Sports эфирида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика