Latest news

15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  0 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  0 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  8 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  23 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  9 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0

Каримжон Бозоров: “Бугун омад “Хоразм”га кулиб боқди” News

Каримжон Бозоров: “Бугун омад “Хоразм”га кулиб боқди”

Про лиганинг қолдирилган 13-туридан ўрин олган “Навбаҳор-фарм” – “Хоразм” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор-фарм” жамоаси ёрдамчи мураббийи Каримжон Бозоров иштирок этди.

- Ассалому алайкум! Сўзим аввалида бугунги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Учрашув борасида тўхталадиган бўлсам, ўйин жуда шиддатли тарзда кечди. Турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиққан ҳолда, бугун майдонга ғалаба иштиёқида тушгандик. Боиси, жамоамизга очко жуда зарур эди. Аслида йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади. Лекин бу футбол, унда кимдир ғалаба қозонади, кимдир мағлубиятга учрайди. 

Бугун омад “Хоразм”га кулиб боқди. Урганчликлар бор-йўғи иккита хавфли вазият яратиб,ўша ҳолатларни голга айлантиришди. Аслида ўйинда устунлик, тўп назорати жамоамизда бўлди. Бироқ футболчилар вазиятлардан фойдалана олишмади. Энди ушбу учрашувдаги хатолардан хулоса чиқарган ҳолда, кейинги ўйинларда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашишга интиламиз.

- Сизнингча, футболчиларга ҳужумларни якунлашда нима етишмади?

- Йигитлар ҳаракат қилишяпти, аммо таъкидлаганингиздек, негадир ҳужумлар якунига етмаяпти. Энди хатолар устида ишлаб, кейинги баҳсларда ушбу ҳолатларни бартараф этамиз, деган умиддаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика