Latest news

14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  15 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  4 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  16

Карантиндаги инсайд хабар: Ўзбекистон миллий жамоаси мураббийи Суперлига клублари таклифларини кўриб чиқишга тайёр News

Карантиндаги инсайд хабар: Ўзбекистон миллий жамоаси мураббийи Суперлига клублари таклифларини кўриб чиқишга тайёр

Ўзбекистон миллий жамоасида дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаётган Денис Иванков тез орада Суперлига клубларида пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд.

Айни пайтда бутун дунёда коронавирус туфайли спорт ўйинлари, хусусан футбол чемпионатлари тўхтатилган. Ўзбекистон миллий жамоаси иштирокидаги йиғин ва ўйинлар ҳам номаълум муддатга ортга сурилди. Терма жамоада фаолият кўрсатаётган Денис Иванков эса айни дамда кўп вақтини бўш ўтказмоқда ва маълумотларга кўра, мутахассис келажакда Суперлига клубларидан бўладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Мазкур масала бўйича Денис Иванковга мурожаат қилдик ва бу хабарни мутахассиснинг ўзи ҳам тасдиқлади. Демак тез орада Денис Иванков Суперлига жамоаларида фаолият бошлаши мумкин.

Ўзбекистон терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаётган тажрибали мутахассис "Машъал" ва "Насаф"да ҳам фаолият юритганидан хабарингиз бор.

Денис Иванков "Насаф"даги фаолияти давомида турли ёшдаги терма жамоалар ва МТЖ даражасидаги Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов, Умиджон Эргашев ва Абдувоҳид Неъматов каби иқтидорли посбонларни тарбиялашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Иванков "Насаф"дан аввал ишлаган "Машъал"даги фаолияти давомида ҳам ажойиб посбонларни чиқаришда жонбозлик кўрсатган. Улардан бири Санжар Қувватов. Ўтган мавсумлар давомида устоз ва шогирд Қаршида ҳам бирга ишлашга муваффақ бўлди. Айни пайтда Иванковнинг ҳамма шогирдлари барча ёшдаги ҳамда миллий терма жамоаларга номзод дарвозабонлар ҳисобланади.

Маълумот ўрнида:

Исм шарифи: Денис Иванков Александрович

Туғилган санаси: 1972 йил, 17 июнь.

Футболчилик фаолияти: "Аралводстворец" (1990), "Сохибкор" (1990), "Чирчиқ" (1991), "Пахтакор" (1992, 1994-1995), "Нурафшон" (1992-1993), "Нефтчи" (1995)

Мураббийлик фаолияти: "Машъал", "Насаф", Ўзбекистон терма жамоаси

Ютуқлари: Ўзбекистон чемпиони (2): (1992, 1995)

Мураббий сифатида ютуқлари

Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2015)

Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби: (2013, 2014, 2015, 2016)

Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби: (2017)

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика