Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Кападзенинг 3 йил аввалги натижаси яна такрорланадими? "Олимпик Мобиуз" Суперлигани кўзламоқда News

Кападзенинг 3 йил аввалги натижаси яна такрорланадими? "Олимпик Мобиуз" Суперлигани кўзламоқда

2021 йил бошланган “Олимпик” лойиҳасининг давомчиси сифатида ўтган йили “Олимпик Фарм” жамоаси тузилди.

2005-2006 йил туғилган футболчилардан иборат бу жамоанинг асосий мақсади 2028 йил Лос Анжелес олимпиадасига тайёргарлик кўриш ҳисобланади. Жорий йил илк бор Про лигада қатнашадиган жамоага Фарҳод Нишонов устозлик қилмоқда. Бир неча кун олдин жамоа “Арал”га қарши назорат учрашувида қатнашди. Мураббий Фарҳод Нишонов сайтимиз мухбири билан бўлган суҳбатда янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари билан ўртоқлашди. 


"Олимпик Мобиуз" номи билан Про лигада қатнашадиган бўлдик. Тайёргарлик режа асосида кетмоқда. Таркибимиз фақат ёш футболчилардан иборат. Улар 18-19 ёшдаги ўйинчилар ҳисобланишади. U-20 терма жамоасига номзод футболчиларни жамоага таклиф қилганмиз. Энг ёши катталаримиз 2005 йил, энг кичиги 2007 йил. Суперлигада, ўз жамоаси асосий таркибида ўйнаётган ва номзод футболчиларни безовта қилмаганмиз. Ўйин амалиётисиз қолганларни жалб қилганмиз. Мақсадимиз Суперлигага йўлланма олиш. 

Ҳозирги таркибимиздан келиб чиқиб айтганда бироз қийин бўлиши мумкин. Сабаби футболчилар ҳали ёш. Лекин бизнинг мақсадимиз бор. Шу боис яхши тайёргарлик олиб бормоқдамиз. Про лига жамоаларига қарши назорат учрашувларида ўйнамоқдамиз. Айтиш мумкинки, даража борасида Суперлиганикидан қолишмайди",- дейди Фарҳод Нишонов. 



Маълумот учун, 2021 йил Про лигада дебют қилган "Олимпик" Тимур Кападзе қўл остида илк мавсумдаёқ Суперлигага йўлланма олган эди. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика