“Камп Ноу”да “Айнтрахт” мухлислари нега кўпайиб кетгани маълум бўлди. Стадион оқ рангга бурканганди
16 apr 2022 09:35
News
“Камп Ноу”да “Айнтрахт” мухлислари нега кўпайиб кетгани маълум бўлди. Стадион оқ рангга бурканганди
Каталонияликлар мазкур ўйиндаги воқеадан кейин ички текширув ўтказди. “Камп Ноу”да немис жамоаси мухлисларининг сони 30 мингга яқин эди, бу эса мезбон ишқибозларнинг норозилигигага сабаб бўлди.
“Барселона” рақиб жамоа мухлислари учун 5000 чипта ажратганди, аммо баҳс куни стадионда уларнинг сони ҳаддан ташқари кўп эди. Маълум бўлишича, туроператорлар франкфуртликларга чипта хариди учун кўмаклашган, шунингдек, олиб-сотарлар ҳам четда турмагани айтилмоқда. Чипталар қўлга чиқиб кетган.
“Барса” мутасаддилари “Айнтрахт” ишқибозлари учун онлайн чипта савдосини вақтида тўхтатмагани аниқланди. Оқибатда “Камп Ноу” ўзи учун ноодатий бўлган оқ рангга бурканди. Клуб президенти ўтган воқеани “шармандалик” дея атаб, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда берди.



Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments